Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Эрон иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ниятида

2021-12-22 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Эрон Ислом Республикасининг иқтисодий ишлар бўйича вице-президенти М.Резаий билан видеоконференция шаклида музокаралар ўтказди.

Музокаралар чоғида икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ҳозирги ҳолати ва уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонлар яқинда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммити ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 15-саммити давомида икки Давлат раҳбарларининг ўзаро мулоқотлари Ўзбекистон-Эрон муносабатларини янада фаоллаштиришга туртки берганини, шунингдек, эришилган келишувларни амалга ошириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга содиқлигини таъкидладилар.

Томонлар инвестициявий ҳамкорлик соҳасига эътибор қаратиб, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, фармацевтика, электротехника, кимё ва енгил саноат соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратилганини таъкидладилар. Янги истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш бўйича ҳамкорларни топиш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзаро савдо соҳасига алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистон-Эрон савдо айланмасининг ижобий динамикаси мамнуният билан қайд этилди. Жумладан, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида ўзаро савдо ҳажми 74,4 фоизга ошди. Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим лойиҳаси устида олиб борилаётган ишларни кучайтиришга келишиб олдилар.

Транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Яқин келажакда қатор икки томонлама тадбирлар, жумладан, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 14-йиғилиши, шунингдек, икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида Ўзбекистон билан Эрон ўртасида инвестициялар, саноат, савдо ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга келишилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться