Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлиги: рақамлаштириш — фаолият очиқлиги ва шаффофлигининг самарали воситаси

2021-12-16 | Жамият

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ташаббуси билан “Минтақавий мулоқот” ХННТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида “Адлия соҳасида рақамлаштиришни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди.

Хорижий ва маҳаллий экспертлар иштирокида офлайн ва онлайн режимда ўтказилган конференсияда адлия вазири ўринбосари Х. Мелиев иштирок этиб, адлия соҳасини рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
 
 Кўпчиликка маълумки, охирги йилларда Ўзбекистон ҳукумати барча соҳаларни тўлиқ рақамлаштириш масаласига жиддий эътибор беряпти. 
 
Хусусан, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октабрдаги Фармони билан “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси тасдиқланган. Стратегия асосида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал рақамли ривожланишини таъминлаш, шу жумладан электрон давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
 
 Адлия вазирлигида ушбу жараён барча фаолият йўналишларини тўлиқ рақамлаштириш мақсадида анча олдиндан бошланганлигини эътироф этиш лозим.
 
 Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Адлия вазирлиги қарийб 50 та йирик ахборот тизимлари фаолият юритишини таъминламоқда.
 
Жумладан, вазирлик тизимида Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (Lex.uz), Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизими (Project.gov.uz), Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали (Regulation.gov.uz), “Нотариус” ахборот тизими, нодавлат нотижорат ташкилотлари портали (E-ngo.uz) ва бошқа шу каби йирик ахборот тизимлари фаолият кўрсатмоқда. Биргина Lex.uz сайтига ҳар ой ўртача 1,2 миллион фойдаланувчи ташриф буюрмоқда.
 
Бундан ташқари, Маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказишнинг “Е-қарор” ягона электрон тизими ишга туширилди. Ушбу тизим фуқароларимизнинг маҳаллий норма ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш, давлат бошқаруви шаффофлиги, коррупсияга қарши курашишда муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда.
 
Адлия органлари ва муассасалари, шунингдек, давлат хизматлари маълумотлар базаларини босқичма-босқич рақамлаштириш орқали “Виртуал адлия” тизимини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
 
 Кадрлар хизматининг фаолиятини рақамлаштиришнинг меҳнат муносабатларига оид маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳамда иш юритишни автоматлаштириш бўйича “MinJust HR” автоматлаштирилган тизими жорий қилинди.
 
 Давлат хизматларини кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш натижасида мавжуд 700 дан ортиқ давлат хизматларидан 162 таси Марказлар, 267 таси эса Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали интерактив шаклда кўрсатилиши йўлга қўйилди.
 
 Давлат хизматлари марказлари томонидан охирги тўрт йилда аҳолига 40 миллиондан ортиқ хизматлар кўрсатилди, бунда фуқароларнинг давлат идоралари вакиллари билан алоқасини имкон даражада камайтирадиган тизим яратилди.
 
Умуман олганда, давлат органлари томонидан 73 турдаги маълумотномаларни талаб қилиш бекор қилинди, шу жумладан таҳлил қилинган 18 турдаги маълумотларни электрон ҳамкорлик орқали олиш тартиби ўрнатилганлиги ҳар йили қарийб 15 миллион доллар маблағни иқтисод қилиш имконини бериб, 12 миллион нафар (аҳолининг 35%) фуқароларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатмоқда.
 
 Шу ўринда, таъкидлаш жоизки, Адлия вазирлиги тизимида кунига 70 мингга яқин давлат хизматлари замонавий ахборот технологияларини қўллаган ҳолда амалга оширилмоқда.
 
 Адлия вазирлиги томонидан бошқариладиган “License” тизими туфайли литсензия бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари электрон шаклга ўтказилди. Лицензиялар ва рухсатномаларнинг махсус бланкаларда расмийлаштирилишидан воз кечилиши ва электрон ҳужжатлар беришга тўлиқ ўтилиши натижасида 1,5 миллион доллардан зиёд маблағ, шунингдек, 3,5 миллион варақ қоғоз иқтисод қилинди. Бундан ташқари, рақамли ечимларни жорий этиш ҳисобига Адлия вазирлиги томонидан ўтган йили 100 тонна қоғоз иқтисод қилинди.
 
 Бу каби ислоҳотлар Адлия вазирлиги фаолиятининг самарадорлиги, тезкорлиги ва шаффофлигини, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан қайта алоқани таъминлашга, адлия органлари ва муассасалари ходимларининг жавобгарлиги ва ижро интизомини кучайтиришга хизмат қилмоқда.
 
Конференция давомида спикерлар ўз маърузаларида Адлия вазирлигининг ҳар бир йўналишларида, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳаси ва давлаб бошқарувини рақамлаштириш ишлари бўйича амалга оширилаётган батафсил маълумот беришди.
 
Тадбирда адлия органлари фаолиятида рақамлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинган ҳолда бу жараённи янада такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш юзасидан аниқ таклифлар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться