Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Халқаро тижорат арбитражи ривожланиши истиқболларига бағишланган халқаро конференция

09.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Кишинёв шаҳрида Молдова Республикаси Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Халқаро тижорат арбитраж суди фаолиятининг 25 йиллигига бағишланган “Халқаро тижорат арбитражининг ривожланиш истиқболлари” мавзусида Халқаро конференция бўлиб ўтди.

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ва Ҳиндистонинг ONGC Videsh Limited компанияси Ҳамкорлик битимини имзолади

09.10.2018ИқтисодиётМанба: "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Ҳиндистоннинг йирик нефть-газ корпорацияси ҳисобланмиш ONGCнинг ONGC Videsh Limited шўъба компанияси билан Ҳамкорлик битимини имзолади. 

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Франциянинг Beicip-Franlab компанияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этди

09.10.2018ИқтисодиётМанба: "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Францияга давлат ташрифига тайёргарлик доирасида 7 октябрь куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Б.Ашрафханов Beicip-Franlab компанияси раиси ва бош директори Ж.Буррус билан музокаралар ўтказди.

Ўзбекнефтгаз АЖ Франциянинг Total E&P компанияси билан Ҳамкорлик битимини имзолади

09.10.2018Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифига тайёргарлик доирасида Ўзбекнефтгаз АЖ Бошқарув раиси в.б. Бахром Ашрафханов Total E&P компанияси Президенти жаноб Арни Бреййак билан учрашув ўтказди. 

“Ўзбекистон рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамиятида 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

05.10.2018ИқтисодиётМанба: «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ

300 миллион евролик шартнома имзоланди

08.10.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасида ўтказилган Ўзбекистон – Франция бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Миллий банки Франциянинг «Crédit Agricole» банки билан 300 миллион евролик шартнома имзолади.

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 3-чорагида бюджет ташкилотларида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисида маълумот

08.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг 3-чорагида Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари ҳамда жисмоний шахсларнинг мурожаатлари асосида бюджет ташкилотларида жами 1 334 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди.

Француз банки билан 500 миллион евролик шартномалар имзоланди

08.10.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Миллий банк ва Франциянинг NATIXIS банки ўртасида 500 миллион евролик шартномалар имзоланди.

Тошкентда Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ЖСТ Савдони осонлаштириш тўғрисидаги Битимга мувофиқлиги муҳокама қилинди

08.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2018 йилнинг 3-4 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг таркибий бўлинмаси – Халқаро молия корпорацияси (ХМК) кўмагида Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун ички тартиб-таомилни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдони осонлаштириш тўғрисидаги Битими қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича икки кунлик семинар ўтказилди.

Тошкентда Ўзбекистон ва БАА ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

04.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2018 йил 3 октябрь куни Тошкентда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон-БАА бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси томонидан ташкил этилди.

“Ўзэкспомарказ“: экспорт, янги технология ва инвестициялар учун имконият

04.10.2018ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ миллий кўргазмалар мажмуасида “Пластмасса ва полимерлар саноати – Plastex Uzbekistan” ҳамда “Қадоқлаш ва босма иши – OʻZuPACK – OʻZBEKinPRINT” анъанавий халқаро кўргазмалари очилди. 

“Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция ташкил этилди

03.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Жорий йилнинг 2 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан “Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари” мавзусида конференция ташкил этилди.

Йован Йекич Ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

03.10.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Ташқи савдо вазирлиги ва АҚШнинг Халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ўртасида 2018 йил 16 май куни Вашингтон шаҳрида имзоланган Ўзаро англашув меморандум ижроси доирасида халқаро савдо ҳуқуқи соҳасидаги эксперт Йован Йекич Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда Ташқи савдо вазирлиги фаолияти юзасидан ахборот эшитилди

29.09.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2018 йилнинг 28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Ўзбeкистонда давлат молиясини бошқариш самарадорлигини халқаро баҳолаш – давлат бюджeт тизимини такомиллаштиришнинг муҳим пойдeвори

21.09.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Давлат молиясини бошқаришни такомиллаштириш соҳасидаги ислоҳотларни амалга ошириш доирасида Жаҳон банки ва Молия вазирлиги томонидан 30,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги институционал салоҳиятни ошириш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.