Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Француз банки билан 500 миллион евролик шартномалар имзоланди

2018-10-08 | Иқтисодиёт

Миллий банк ва Франциянинг NATIXIS банки ўртасида 500 миллион евролик шартномалар имзоланди.

Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасида ўтказилган Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Миллий банки ва NATIXIS банки 500 млн. евролик кредит битимларини имзолади.

Ўзбекистон Миллий банки матбуот хизмати маълум қилишича, битимлар экспорт-кредит агентликлари кафолати остида Франция ва бошқа Европа мамлакатларидан юқори технологиялар ва хизматларни кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга етказиб бериш бўйича инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришни назарда тутади.

Келишувларга кўра, битимлар доирасида экспортни молиялаштирувчи лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда Европа капитал бозорига киришда кўмак бериш ҳамда стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитларни ажратиш кўзда тутилган.

NATIXIS банки билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ривожланишига омил бўлади, шунингдек, мақбул шартларда узоқ муддатли кредит ресурсларини жалб этиш ва Ўзбекистонда бизнес қилиш учун янги инвестицион имкониятларни яратади.

NATIXIS (Натиксис) – Франциянинг энг йирик корпоратив ва инвестиция банкларидан бири бўлиб, БПCЭ Гроуп таркибига киради ҳамда мамлакатда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда туради.

 

Ф.Эркинов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться