Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Ташқи иқтисодий фаолиятнинг ЖСТ Савдони осонлаштириш тўғрисидаги Битимга мувофиқлиги муҳокама қилинди

2018-10-08 | Иқтисодиёт

2018 йилнинг 3-4 октябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги томонидан Жаҳон банкининг таркибий бўлинмаси – Халқаро молия корпорацияси (ХМК) кўмагида Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш учун ички тартиб-таомилни Жаҳон савдо ташкилотининг Савдони осонлаштириш тўғрисидаги Битими қоидаларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича икки кунлик семинар ўтказилди.

Тадбирда Республика вазирликлари ва идоралари, шунингдек, маҳаллий бизнес вакилларидан иборат 50 дан зиёд мутахассислар иштирок этишди.

Унда халқаро молия корпорациясининг малакали мутахассислари кўмагида семинар иштирокчилари Конвенция моддаларининг қоидаларини кўриб чиқишди, шунингдек, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни унинг меъёрларига мувофиқлигини таҳлил қилишди.

Савдони осонлаштириш тўғрисидаги Битим 2017 йил 22 февралда кучга кирди. У 3 қисмдан ва 24 банддан иборат. Ҳужжат божхона назорати самарадорлигини ошириш, чегара бўйлаб товарлар етказиб бериш вақтини ва харажатларини қисқартириш, шунингдек, расмийлаштириш жараёнини бартараф этиш ва уларнинг ошкоралигини таъминлашга қаратилган.

Тадқиқот натижаларига кўра, миллий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Битим қоидаларига мувофиқлаштириш, шунингдек, унинг қоидаларини амалга ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида «Йўл харитаси» ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться