Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тошкентда Ўзбекистон ва БАА ишбилармон доиралари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

2018-10-04 | Иқтисодиёт

2018 йил 3 октябрь куни Тошкентда икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон-БАА бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси томонидан ташкил этилди.

Анжуманда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Суҳроб Холмуродов, Ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов, Абу-Даби савдо-саноат палатаси бошқаруви ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари савдо-саноат палатаси федерацияси раис ўринбосари Ибрахим Аль-Махмуд, Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Вафаев, Туризмини ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Қосимхўжаев, “Ўзбекнефтегаз” ОАЖ бошқаруви раиси Баҳром Ашрафхонов ва “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси бошқаруви раиси ўринбосари Азмиддин Қамбаровлар нутқ сўзлади.

Бизнес-форумда 80 та нефть, газ, кимё, электротехника, тўқимачилик, фармацевтика, чармсаноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият кўрсатаётган икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди. Форумнинг расмий қисмидан сўнг иштирокчилар ўртасида Б2Б учрашувлари ўтказилди.

Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро товар айирбошлашнинг барқарор ўсишига эришиш икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий вазифа эканлигини қайд этиб, ушбу тадбир ҳамкорликни янада мустаҳкамлашига умид билдиришди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться