Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Иқтисодиёт
ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари Давлат бюджетини муҳокама қилди 16.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати2018 йил 14 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида бўлиб ўтган ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги кенгайтирилган йиғилишида Давлат бюджетининг жорий йил тўққиз ойлик якунлари бўйича ижроси, шунингдек, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари муҳокама қилинди. |
«Миллий тикланиш» ДП фракцияси давлат бош молиявий ҳужжатини муҳокама этди 16.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасиЖорий йилнинг 14 ноябрь куни «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда дастлаб 2018 йил тўққиз ойлик якунлари бўйича Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси атрофлича муҳокама этилди. |
Давлат бюджети депутатлар томонидан қизғин муҳокама қилинмоқда 16.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати2018 йил 16 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлари гуруҳи, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмиталари ҳамкорлигида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда депутатлар томонидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, экспертлар, мутахассислар ҳамда журналистлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2018 йил тўққиз ойлик ижроси юзасидан ҳисобот ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган бюджетнома лойиҳалари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокама этилди. |
“Адолат” СДП фракцияси Давлат бюджети ижросининг қайси жиҳатидан норози бўлди? 16.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси2018 йилнинг 15 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Депутатлар, мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, партия фаоллари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетининг 2018 йилнинг тўққиз ойлигидаги ижроси ҳамда 2019-2021 йилларга мўлжалланган Бюджетнома лойиҳаси кўриб чиқилди. |
Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Ўзбекистонда қандай лойиҳаларни амалга оширмоқда? 14.11.2018ИқтисодиётМанба: ЎзАБу каби саволларга Тошкентда 15 ноябрь куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (JICA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан ташкил қилинадиган матбуот анжумани доирасида жавоб олиш мумкин бўлади. |
Ғазначилик тизимида ҳамкорликнинг янги босқичлари 13.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиТадбир давомида Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Сербия Республикаси делегациялари иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди. Унда ғазначилик тизимида тажриба алмашишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. |
Санкт-Петербургда ўтказилган муҳокамалар якунлари 13.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигиЎзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги делегацияси Россия Ғазначилиги, Сербия Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилик бошқармаси ва Россиянинг етакчи университетлари вакиллари иштирокида Санкт-Петербургда ташкил этилган молия-хўжалик фаолияти натижаларини алоҳида ҳисобга олиш, харажатларни шакллантиришнинг хусусиятлари ва уларни мол-мулк (иш, хизмат) қийматига жойлаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган муҳокамада иштирок этди. |
13.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига асосан, 2018-2019 йилларда электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ учун нарх ва тарифларнинг босқичма-босқич ўзгариш графиклари, хамда автобензин ва дизель ёқилғиси нархлари тасдиқланган. |
Балиқчиликни ривожлантиришда Хитой билан янги лойиҳалар амалга оширилади 13.11.2018ИқтисодиётМанба: ЎзАЎзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тасарруфидаги “Айдар-Арнасой кўллар тизими дирекцияси” давлат унитар корхонаси мутахассислари Хитой Халқ Республикасининг балиқчилик соҳасидаги бой тажрибасини ўрганиш мақсадида Гуандун провинцияси маъмурий маркази – Гуанчжоу шаҳрида бўлди. |
Беш йил мобайнида аёллар тадбиркорлиги учун 236 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган 09.11.2018ИқтисодиётМанба: ЎзАТошкент вилоятида кейинги 5 йил мобайнида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагини билдирган 8 минг 300 нафардан зиёд хотин-қизга тижорат банклари томонидан 236 миллиард сўмдан ортиқ имтиёзли кредит ажратилган. |
Голландия компаниялари Ўзбекистонда ўз бизнесларини йўлга қўйишмоқда 08.11.2018ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги2018 йилнинг 7-9 ноябрь кунлари Нидерландиянинг таниқли “Lely” ва “TCT-Agro” фирмалари нуфузли делегацияси Ўзбекистонда бўлиб турибди. Улар Тошкентдаги “Agro Expo Uzbekistan/Agrotech Expo” қишлоқ хўжалиги кўргазмасида иштирок этишмоқда. |