Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзбекистон рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” акциядорлик жамиятида 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот

2018-10-05 | Иқтисодиёт

Саноат маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳажми Ҳисобот даврида корхонада саноат маҳсулотининг ишлаб чиқариш ўсиш суръати 113,3 % ташкил этди. 2018 йилнинг январь-сентябрь ойлари прогнози 121,1 %га бажарилди.

Шунингдек ҳисобот даврида ҳалқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш 101,3%га бажарилди.

Халқ истеъмоли товарларидан “Ўзбекистон рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” АЖда қуйма алюмин идиш-товоқ, турли ҳажмдаги қозонлар, нон шакллари, бочоклар ишлаб чиқарилади. Ички бозорни тўлдириш мақсадида истеъмолчиларни талабалари ўрганиб, реклама варақалар тарқатилади, ишлаб чиқариладиган товарлар номенклатурасини кенгайтириш кўзда тутилади. Истеъмолчилар аниқланганда улар билан маҳсулот етказиш бўйича шартномалар тузилади.

Маҳсулот экспорти. Корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот турли хориж давлатларига экспорт қилинади. 2018 йилнинг январь-сентябрь ойларида прогнозга нисбатан 168,7% маҳсулот экспорт қилинган.

Маҳсулотни сертификациялаш. Барча ишлаб чиқиладиган саноат маҳсулоти-рангли металл парчалари ва резги-чиқитлари, алюмин ва мис қотишмалари, ҳамда халқ истеъмоли товарлари Миллий сертификация тизимида сертификатланган. Сертификатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат реестирида рўйхатга олинган.

Тошкент шаҳар сертификациялаш ва синаш маркази томонидан ҳар йили сертификацияланган маҳсулотни стандартларга жавоб беришига инспекцион назорат ўтказади.

Стандартга жавоб бериш сертификати уч йиллик муддатга берилади. Ундан кейин ишлаб чиққан маҳсулотни сертификацион синовлари яна ўтказилди.

Сифатни бошқариш тизимини жорий этиш. ХИИ “Тошкент рангли металл парчалари ва резги-чиқитларини тайёрлаш ва қайта ишлаш заводи” ОАЖ халқаро стандарт ISO-9001-2008 бўйича Сифат менежменти тизими жорий этилган. Мувофиқлик сертификати олинган.

ISO 9001-2008 халқаро стандартлари талабларига асосан сертификация органи СМК НИИСМС томонидан сертификат берилган.

Бу буюртмачини ишлаб чиқилган маҳсулот сифатида шубҳа туғилмаслигига олиб келди, савдо бозори доирасини кенгайтирди.

Корхонада атроф муҳитни бошқариш (ISO 14001 стандарти бўйича экологик менежмент ва OHSAS 18001 стандарт бўйича саноат хавфсизлигини бошқариш) менежментини жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Манба: «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ

Поделиться