Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Франциянинг Beicip-Franlab компанияси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама этди

2018-10-09 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Францияга давлат ташрифига тайёргарлик доирасида 7 октябрь куни «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси в.б. Б.Ашрафханов Beicip-Franlab компанияси раиси ва бош директори Ж.Буррус билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг бошқа йўналишлари бўйича масалалар муҳокамасини ўтказдилар. 

Ўзаро ҳамкорлик доирасида геологик-қидирув ишларини илмий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, сармоявий блокларнинг нефть-газ салоҳиятини ўрганиш ва Франция томонини мустақил аудитор ва қатор соҳаларда мутахассис сифатида жалб этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. 

Улар қаторида: Ўзбекистон ҳудудида геологик-қидирув ишларини олиб бориш ва углеводород қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш бўйича етакчи нефть-газ компаниялари таклифларини баҳолаш; Ўзбекистондаги конларни ўзлаштириш бўйича лойиҳалар юзасидан таклифларни тайёрлаш. 

Шунингдек, биргаликдаги фаолиятнинг муҳим йўналишларига қуйидагилар киради: «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятининг хорижда углеводородларни қидириш ва қазиб олиш ишларини амалга ошириш истиқболларини баҳолаш; Ўзбекистон Республикаси захиралари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш, шунингдек, бўлажак хорижий сармоядорлар ўрганиши учун республикадаги сармоявий блоклар бўйича маълумотлар тўпламини ҳозирлаш ва бошқалар. 

Ҳозирда нефть ва газ бўйича маълумотлар миллий базасини яратиш юзасидан Beicip Franlab компанияси билан ҳамкорлик ўрнатиш имкониятлари ўрганилмоқда. Унда компания маълумотлар базасини яратиш ва мутахассисларни ўқитиш бўйича хизматларни тақдим этувчи мустақил пудратчи сифатида ҳамда мазкур лойиҳани тижоратлаштириш буйича маслаҳатчи сифатида ҳам иштирок этиш ниятида. 

Қўшимча қилиш зарур, Миллий маълумотлар базаси мамлакат табиий ресурслари, хусусан, нефтни қидириш ва қазиб олиш билан боғлиқ маълумотларни сақлашга ва рағбатлантиришга йўналтирилган маълумотлар банкидир. Мазкур маълумотлар базасини яратишнинг икки асосий сабаби – геологик-қидирув ва қазиб олиш бўйича маълумотларни сақлаш ҳамда қидирув, қазиб олиш ва етказиб бериш билан боғлиқ хатарларни камайтириш мақсадида маълумотлардан фойдаланиш орқали мамлакатга сармояларни жалб қилишдир. 

Beicip Franlab геологик тадқиқотларни илмий қўллаб-қувватлаш, захираларни мустақил баҳолаш, нефть ва газ конларини ўзлаштиришда маслаҳатлар бериш, углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлашни оптималлаштириш бўйича ечимларни топиш ҳамда геологик ва геофизик тадқиқотларни ўтказиш учун керакли дастурий таъминотни ишлаб чиқишга ихисослашган етакчи компаниялардан биридир. 

Компания 100 дан ортиқ мамлакатларда фаолият олиб боради ва 9та халқаро бўлинмаларга эга – Москва, Париж, Жазоир, Куала-Лумпур, Рио-де-Жанейро, Хьюстон, Вильяэрмоса, Абу-Даби ва Қувайтда. 

Манба: "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти

Поделиться