Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

300 миллион евролик шартнома имзоланди

2018-10-08 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи арафасида ўтказилган Ўзбекистон – Франция бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Миллий банки Франциянинг «Crédit Agricole» банки билан 300 миллион евролик шартнома имзолади.

Ўзбекистон Республикаси Миллий банки матбуот хизмати маълум қилишича, шартнома экспорт кредит агентликлари суғурта қопламаси остида француз банкининг кредит линияси ҳисобидан Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади. Crédit Agricole S.A. Франция ва бошқа Европа мамлакатларидан ускуналар ва технологияларни етказиб бериш бўйича савдони молиялаштириш хизматларини таклиф қилишга тайёр.

Миллий банк томонидан имзоланган кредит шартномаси янги сармоя бозорларидан фойдаланиш имкониятини очиб беради, бу узоқ муддатли кредит ресурсларини янада қулайроқ шароитларда жалб этиш имконини беради.

Crédit Agricole S.A. билан ҳамкорлик фақат кредит ресурсларини жалб қилиш билан чегараланиб қолмасдан, шунингдек, ўзбек тадбиркорларига француз бизнеси билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича консалтинг хизматларини ҳам тақдим этади.

Crédit Agricole S.A. банкининг кредит линияси давлат кафолатисиз жалб этилиши халқаро молия институтларининг Ўзбекистон ва унинг банк муассасаларига ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.

Crédit Agricole Corporate and Investment Bank S.A Франция ва Европа банк хизматлари бозорида етакчи бўлиб, дунёнинг 50 та мамлакатида 52 миллиондан ортиқ мижозга хизмат кўрсатади. «Global Finance» нашрининг баҳолашича, «Crédit Agricole» гуруҳи активлари 1,82 трлн. евро бўлиб, дунёнинг энг йирик 50 банки орасида 13-ўринни эгаллайди.

 

Ф.Эркинов, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться