Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти ва Ҳиндистонинг ONGC Videsh Limited компанияси Ҳамкорлик битимини имзолади

2018-10-09 | Иқтисодиёт

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Ҳиндистоннинг йирик нефть-газ корпорацияси ҳисобланмиш ONGCнинг ONGC Videsh Limited шўъба компанияси билан Ҳамкорлик битимини имзолади. 

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти делегацияси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 30 сентябрь - 1 октябрь кунлари Ҳиндистонга давлат ташрифи арафасида ўтказилган бизнес форумда иштирок этди. Мазкур форумда Ўзбекистоннинг давлат идоралари ва бизнес ҳамжамиятининг 100 дан ортиқ вакиллари қатнашди. Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти вакиллари “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” номи остида Нью-Делида ўтказилган Миллий маҳсулотлар кўргазмасида ҳам иштирок этдилар.   

Ташриф доирасида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти вакили ONGC Videsh Limited компаниясининг геологик қидирув ишлари бўйича директори Судхир Шарма билан музокаралар ўтказди. Томонлар Ўзбекистон Республикаси ва хориждаги сармоявий блокларда геологик қидирув ишларини олиб бориш борасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама этдилар. 

Музокаралар якунида томонлар Ҳамкорлик битими ва Махфийлик шартномасини имзолаш борасида қарор қабул қилдилар. Мазкур ҳужжатларга кўра, 4 ой мобайнида томонлар Ўзбекистон Республикаси сармоявий блоклари тўғрисида ахборот алмашиб, уни замонавий дастурий таъминот маҳсулотлари ёрдамида ўрганиб чиқадилар ва ONGC Videsh Limited компанияси тажрибаси билан батафсил танишиб, ҳамкорлик бўйича аниқ таклифларни биргаликда ишлаб чиқадилар. 

Таъкидлаш жоиз, 1965 йилда ташкил этилган ONGC Videsh Limited компанияси Ҳиндистоннинг Миллий нефть ва табиий газ корпорациясига қарашли шўъба компания ва чет эл бўлими ҳисобланади. 

ONGC мамлакатнинг йирик трансмиллий компанияси бўлиб, Ҳиндистон нефть ва табиий газ вазирлиги орқали давлат томонидан назорат қилинади. У мамлакатнинг энг йирик нефть ва газ қидирув компаниясидир. Компания Ҳиндистон хом нефтининг тахминан 72 фоизини ва табиий газининг 62 фоизини ишлаб чиқаради. Компаниянинг соф даромади (2017 йил якунига кўра) 2,8 миллиард АҚШ долларини ташкил этган. 

ONGC Videsh Limited компанияси қатор халқаро компаниялар билан ҳамкорликда ишлаш тажрибасига эга, улар орасида Schlumberger, Halliburton, Petrobras, Norsk, ENI ва Shell. 

Манба: "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти

Поделиться