Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ташаббусли буджет лойиҳаларини молиялаштириш ҳамда амалга ошириш тартиблари белгиланди

2022-09-26 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги КҚ-213-ИВ сонли қарори билан тасдиқланган Туман (шаҳар) буджетлари маблағларини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларга йўналтириш тартиби тўғрисида Намунавий Низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Бунга кўра, “Очиқ буджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларниқ сифатли ва ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида Низом бир қатор бандлар билан тўлдирилди.
 
Жумладан, 
 
лойиҳаларни амалга ошириш учун тадбирларни соҳасидан келиб чиқиб тегишлилиги бўйича масъул буюртмачи ташкилотларни бириктириш бўйича рўйхат;
 
ташаббусли буджет жараёни доирасида фуқаролар томонидан келиб тушган лойиҳалар “Очиқ буджет” ахборот порталига келиб тушгандан сўнг туман-шаҳар ишчи гуруҳлари томонидан буюртмачи корхоналарга тақдим этилгандан бошлаб 10 кун давомида кўриб чиқилиши ва хулоса тақдим этилиши мажбурийлиги;
 
овоз бериш босқичи якунлангандан сўнг 7 кун муддатда “ғолиб” деб топилган лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарори қабул қилиниши;
 
ғолиб лойиҳаларни молиялаштириш юзасидан “Манзилли рўйхат” шакллантирилиши ва унинг шакллари;
 
товар моддий бойликлар (хизматлар)ни харид қилиш, объектларни таъмирлаш ва қуриш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш бўйича харид қилиш тартиб-таомили тури ва муддатлари;
 
лойиҳаларни амалга оширишда жамоатчилик назоратини ўрнатилишини назарда тутувчи бандлар билан тўлдирилди.
 
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Поделиться