Жорий йилнинг 27 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев ЕТТБ витсе-президенти Юрген Ригтеринк бошчилигидаги Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегатсияси делегациясинини қабул қилди.
Учрашувда, шунингдек, YeTTB Бош котиби Когучи Казухико, Марказий Осиё ва Мўғулистон бўйича YeTTB бошқарувчи директори Жужанна Харгитай ва YeTTBнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбарияти иштирок этди.
Суҳбат давомида мазкур молия муассасаси ва Ўзбекистон ўртасида устувор ёъналишлардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, сўнгги икки йил ичида YeTTB томонидан киритилган маблағлар бўйича минтақа давлатлари орасида Ўзбекистон биринчи ўринда ва 2021 йилда YeTTB томонидан амалга оширилган инвестициялар йўналишларининг бешлигида эканлиги таъкидланди. Томонлар, шунингдек, YeTTBнинг 2018-2023 йилларга мўлжалланган Мамлакатлар стратегиясининг Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йиллар мўлжалланган тараққиёт стратегияси билан мувофиқлигини мамнуният билан қайд этдилар. Стратегияда хусусий секторни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, минтақавий ва халқаро ҳамкорлик ва интеграцияни кенгайтириш, экологик тоза энергия ва ресурс ечимларини илгари суриш каби йўналишлар акс этган.
Инвестициявий ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, 2018 йилдан то ҳозирги кунгача YeTTB Ўзбекистонда энергетика, сув таъминоти ва қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш ёъналишларини ривожлантириш соҳаларида 13 та лойиҳани амалга оширмоқда. Бундан ташқари, ишлаб чиқилаётган янги инвестиция лойиҳалари портфели умумий қиймати 924 миллион долларлик ортиқ 8 та лойиҳадан иборат. Томонлар жорий ва янги лойиҳа ташаббусларини жадал ривожлантириш бўйича кейинги ҳамкорлик форматини белгилаб олдилар.
Ўзбекистонда давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва капитал бозорини ривожлантириш каби устувор иқтисодий ва таркибий ислоҳотларни YeTTB томонидан қўллаб-қувватлаш истиқболлари муҳокама қилинди. Мавзу бўйича олиб борилган музокарада Банк раҳбарияти мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларнинг изчиллиги ва ўз вақтидалигини юқори баҳолаб, уларни рўёбга чиқариш борасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.
Томонлар, шунингдек, халқаро тадбирларни, жумладан, 2023 йилда Самарқандда бўлиб ўтадиган YeTTB Бошқарувчилар Кенгашининг йиллик йиғилишини юқори ташкилий даражада ўтказишга тайёргарлик масалаларини ҳам кўриб чиқдилар. Тадбирларни энг юқори ташкилий ва мазмун жиҳатидан юксак даражада ўтказиш мақсадида YeTTB техник миссияси билан яқин ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.
Учрашув якунида музокаралар давомида кўриб чиқилган қўшма дастур ва ташаббусларни илгари суриш бўйича навбатдаги тадбирлар белгиланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги