Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тери-поябзал ҳамда жун ва мўйначилик тармоғининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари ўрганилди

2022-08-29 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев "Ўзчармсаноат" уюшмасига ташриф буюрди. Ташриф давомида уюшма раҳбарияти чарм-поябзал саноатининг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари тўғрисида тақдимотлар ўтказди.

Тақдимотларда қуйидаги маълумотлар келтирилди: агар 2017 йилда саноат корхоналари томонидан қиймати 18 миллион доллар бўлган 17 та лойиҳа амалга оширилган ва 800 та иш ўрни яратилган бўлса, 2021 йилга келиб 12 мингта янги иш ўрни яратилиши билан умумий қиймати 202 миллион долларлик 112 та лойиҳа амалга оширилди. Давлат кўмаги туфайли 2026 йилга бориб қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 555 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган, бунинг натижасида 50 мингта янги иш ўрни яратилади.
 
Ишлаб чиқариш ҳажми ҳам шунга ўхшаш ўсиш трендини кўрсатди. 2017 йилда 760 миллиард сўмлик, 2021 йилда 4,4 триллион сўмлик чарм ва поябзал маҳсулотлар ишалб чиқарилди. 2026 йилда эса 18,6 триллион сўмлик шу турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Экспорт нуқтаи назаридан ҳам ўсиш кузатилмоқда. 2017 йилда ташқи бозорларга 105 миллион долларлик, 2021 йилда 421 миллион долларлик товарлар етказиб берилди. 2026 йилда эса саноат корхоналари 1,2 миллиард долларга маҳсулот экспорт қилмоқчи.
 
Тери-поябзал ҳамда жун ва мўйначилик саноатининг ривожланиш истиқболларини батафсил таҳлил қилиш жараёнида юқори сифатли хом ашёни сотиб олиш, ишлаб чиқариш жараёнини оптималлаштириш, кластерларда, кичик саноат зоналарида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муаммолар ва таклифлар билдирилди. Бундан ташқари, маҳсулот экспортини кўпайтириш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ўзбекистонлик корхоналарнинг ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаларда иштирок этиши, соҳадаги инновацион  лойиҳаларни молиялаштириш, мамлакатда ва хорижий давлатларда йирик улгуржи савдо марказларини ташкил этиш мавзуларига тўхталиб ўтилди.
 
Муҳокамадан сўнг Уюшма раҳбариятига билдирилган масалаларни батафсил ўрганиш ва соҳани ҳар томонлама ривожлантириш бўйича навбатдаги тадбирларни ишлаб чиқиш топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться