Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Президентимизнинг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбирига тайёргарлик кўриш жараёни алоҳида назоратда
2022-08-11 | Сиёсат
Маълумки, 20 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот” тадбири ўтказилиши режалаштирилган.
Албатта, ушбу тадбир прокуратура органлари учун ҳам фавқулодда муҳим аҳамиятга эга.Албатта, ушбу тадбир прокуратура органлари учун ҳам фавқулодда муҳим аҳамиятга эга.
Бундай мулоқотнинг муқаррар равишда берадиган натижалари, тадбиркорлик соҳасига киритиладиган янгилик ва ижобий ўзгаришлар иқтисодий-ижтимоий тараққиёт учун ҳал қилувчи омиллар эканига ҳам шубҳа йўқ.
Шу сабабли, тадбирни муносиб ташкил этиш ва ўтказиш борасида прокуратура органлари зиммасида ҳам катта масъулият бор ва шунга мос равишда тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида ташкил этилган Республика штабига “call-center”лар орқали келиб тушаётган мурожаатларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини назорат қилиш мақсадида Ҳисоб палатаси, Бизнес-омбудсман, Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда “қўшма топшириқ” ишлаб чиқилиб, барча ҳудуддий штабларга юборилган.
Келиб тушаётган мурожаатларнинг масъул идоралар томонидан ҳал этилиши кундалик назоратга олинган.
Мисол учун, бугунги кунгача Республика штабига келиб тушган 8 100 та мурожаатнинг 4 760 таси ҳал этилиши таъминланди.
Шунингдек, тадбирга тайёргарлик давомида прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ келиб тушган жами 418 та мурожаат бевосита кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, ҳудудларда тузилган штаблар мутасадди идораларнинг ҳисоботларида ҳал қилингани кўрсатилган мурожаатларнинг ҳақиқатда ҳал этилгани тегишли мурожаат муаллифи иштирокида назорат тартибида ўрганмоқда.
Бунда, штаб аъзоларининг мурожаат этувчи билан телефон орқали боғланиб, ҳаққоний маълумотларни олаётгани самарали бўлмоқда.
Таъкидлаш керакки, юқорида қайд этилган “қўшма топшириқ” имзоланганидан буён 1 000 дан ортиқ мурожаат штаб аъзолари томонидан худди шу тартибда ўрганиб чиқилди.
Шунингдек, ушбу тадбир давомида бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини юритишда юзага келаётган энг долзарб муаммолар, яъни, бизнесни молиялаштириш, солиқ, ер, инфратузилма ва тадбиркорлик фаолиятига аралашувларни қисқартириш борасидаги муаммолар тизимлаштирилиб, уларни ҳал этишга қаратилган 20 дан ортиқ таклифлар ишлаб чиқилиб, Республика штабига киритилди.
Тадбиркорлик субъектлари ҳамда кенг жамоатчилик билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган ҳолда “очиқ мулоқот”ни кўтаринки кайфиятда ўтказиш борасида тегишли чора-тадбирлар давом эттирилмоқда.
Ташқи савдо, инвестициялар ва тадбиркорлик
соҳаларида қонунлар ижроси устидан назорат бошқармаси
Манба: «Янги Ўзбекистон»