Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Корея билан ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди

2022-08-12 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев  Корея Республикасининг энг йирик вилоятларидан бири Кенсан-Пукто губернатори ли Чхол У билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида инвестициялар, савдо ва ҳудудлараро ҳамкорлик соҳаларига урғу берилган ҳолда Ўзбекистон-Корея ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва уни ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Хусусан, томонлар жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтган "Кор-Уз Тўқимачилик Технопарки" ҳудудида "Даегу Генбук Машинари кооператив" маркетинг марказининг очилишини олқишладилар. Корея томони ушбу марказ икки мамлакат ўртасидаги саноат кооперациясини янада чуқурлаштириш, шу жумладан, кейинчалик учинчи мамлакатлар бозорларига экспорт қилиш мақсадида юқори қўшилган қийматга эга тайёр тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун барча имкониятларни яратишига ишонч билдирди.
 
Ўзбекистон ва Корея ҳудудлари ишлаб чиқарувчилари ўртасида "яшил" энергетика, электроника, автомобилсозлик, фармацевтика ва бошқа истиқболли соҳаларга саноат кооперациясини йўлга қўйиш имкониятлари ўрганилди. Кенсан-Пукто вилояти ва Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ишбилармон доиралари делегатсияларининг ташрифларини ташкил этиш, Б2Б ва Б2Г форматларида қўшма бизнес форумлари ва музокараларни ўтказиш истиқболлари қайд этилди.
 
Суҳбат давомида касб-ҳунар таълими соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик истиқболлари ҳам кўриб чиқилди. Корея томони Кенсан-Пукто вилоятидаги олий ўқув юртларида ўзбекистонлик талабаларни ўқитиш ва келгусида ушбу вилоятнинг етакчи компанияларида ишга жойлашишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, Ўзбекистон томонидан "Инно технопарк" ва "Акфа" университети ҳамда Корея томонидан "Генбук технопарк" ва "Ёнгнам" университети ўртасида имзоланган тўрт томонлама Меморандум доирасида қўшма стартап лойиҳаларини амалга ошириш ва илғор технологиялар соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб боориш муҳимлиги таъкидланди.
 
Учрашув якунида томонлар эришилган келишувларни амалга оширилиш, шунингдек, ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида мунтазам равишда, шу жумладан видеоконферентсалоқа тарзида музокаралар олиб боришга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться