Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ватан хизматида бўлиш чинакам бахт

2021-08-31 | Жамият

Ҳар бир инсон улғайиб борар экан унинг орзу-мақсадлари ҳам ўсиб боради. Мақсадлар сари ташланган қадамлар эса кишиларнинг жамиятдаги ўрнини белгилаб беради. Унга эришиш – чинакам бахт...

Давлат хизматчиси сифатида Она Ватанимга, унинг олижаноб ва танти халқига хизмат қилиб, улар билан бирга Янги Ўзбекистон истиқболи сари қадам ташлаётганим менинг бахтимдир. 

Мамлакатимиз бюджет тушумлари таъминланишида, ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожига муносиб ҳисса қўшиб халқимизга хизмат қилаётган давлат солиқ хизмати органларининг ҳар бир ходими ҳам бундай бахтни ўзида ҳис этмоқда десам, муболаға бўлмайди. 

Президентимиз арзимас меҳнатларимизни эътиборга олиб, солиқ органлари тизимида меҳнат қилаётган ходимларимиздан 20 нафарини орден ва медаллар билан тақдирладилар. 

Бунинг учун шахсан ўз номимдан ва бутун жамоамиз номидан Давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдираман. 

Давлатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан берилган бу юксак мукофотлар солиқ тизимида халқ хизматига бел боғлаган кўп сонли аҳил ва ҳамжиҳат жамоамизнинг меҳнат маҳсулидир. 

Шундай улуғ кунда қувончимизга шерик бўлиб, илиқ тилакларини билдирганларга ташаккур изҳор этаман. 

Бу эътироф ва эътибор янгича куч ва ғайрат бағишлаши билан бирга, унга муносиб бўлиш масъулиятини ҳам юклайди.

Тизимдаги ҳар бир ходим буни ҳис қилиб турибди. Жамоамиз ўз олдига қўйган мақсадлари сари дадил илдамлаб, янги марраларни забт этишига ишонаман. 

Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳамкасбларни, кўпмиллатли халқимизни Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан самимий муборакбод этаман! 

Барчага сиҳат-саломатлик, улкан муваффақиятлар, оилавий хотиржамлик тилайман! 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Поделиться