Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Барча шароитларга эга замонавий бинолар фойдаланишга топширилмоқда

2021-08-26 | Жамият

Мудофаа вазирлигининг Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган ҳарбий қисмларининг бирида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида замонавий тарғибот воситалари асосида жиҳозланган бинолар ва дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

Биноларнинг тантанали очилиш маросимида Қўмондонлик масъул офицерлари, ҳарбий маъмурий сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар ва ҳамкорликдаги орган мутасаддилари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўзга чиқганлар, давлат мустақиллигининг 30 йиллиги байрами арафасида ҳарбий қисмда янги ва замонавий биноларнинг фойдаланишга топширилиши қувонарли ҳол эканлигини айтиб, барчани энг улуғ ва энг азиз байрам билан самимий қутладилар.

Ушбу ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўз зиммаларидаги шарафли вазифани масъулият билан адо этиб, доим олдинги сафларда бўлишига тилак билдиришди.

Ҳарбий қисмда барча қулайликларга эга замонавий стендлар ва мебеллар билан жиҳозланган ётоқхона, штаб биноси, қулай ва шинам машғулот хоналарига эга ўқув биноси ва реал вазиятларга яқинлаштирилган шароитларда амалий машғулотларни олиб бориш учун дала ўқув майдони фойдаланишга топширилди.

Шу куни хизмат фаолияти давомида жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликдан юксак натижаларга эришган, юксак ҳарбий интизомга эга бир гуруҳ ҳарбий хизмачилар мудофаа вазирининг буйруғи билан навбатдаги унвон, қимматбаҳо совға ва бошқа турдаги рағбатлантиришлар билан тақдирланди.

Шу билан бирга ҳамкорликдаги органлар ҳамда давлат ва жамоат ташкилотларининг вакилларига ҳам ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться