Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Австрия бизнес миссияси доирасида учрашув ўтказилди

2021-11-10 | Инновация

Инновацион ривожланиш вазирлигида Австрия бизнес миссияси доирасида учрашув ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Австриянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ўтказилган мазкур тадбирда "ATC Austrian Technology Corporation“, ”bit media e-solutions“ ва ”Felder KG" каби компания вакиллари билан музокаралар бўлиб ўтди.

Учрашувда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Юқори мартабали маслаҳатчи Карстен Хайнц, Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Феруза Ходжаева,, Ҳудудларни инновацион ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ахтам Далиев, Рақамлаштириш бўлими бошлиғи Зафар Юлдашев ва бошқа бошқарма мутахассислари иштирок этдилар.

Тадбир давомида давлат бошқарувини рақамлаштириш, мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича ўқитиш ташкил этиш, инновацион лойиҳаларга Австрия ҳукуматининг имтиёзли маблағларини жалб қилиш масалалари кўтарилди.

Суҳбат сўнгида ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ва биргаликда амалга оширилиши кўзда тутилган Англашув меморандумини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться