Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маърифий ислоҳотларнинг юксак эътирофи

2021-11-09 | Жамият

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхарт бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди.

Академия матбуот хизматига кўра, ташриф давомида хорижлик меҳмонлар ушбу илм даргоҳининг  илмий-педагогик фаолияти, талаба ҳамда илмий тадқиқотчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди. 

Учрашувда Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов австриялик меҳмонларни академияга ташрифи билан қутлар экан, икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари кенгайиб бораётганини алоҳида эътироф этди.

Ўз навбатида, Михаэль Линхарт  самимий меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирди. Суҳбат давомида у Ўзбекистонга ташрифи, мамлакатимизда олган тааcсуротлари, маърифий жабҳадаги ислоҳотларнинг натижалари,  истиқболдаги режалари тўғрисида сўз юритди. Самимий мулоқотда Музаффар Комилов академиянинг бош мақсади ислом динини илмий, фундаментал асосда ўрганиш ҳамда дунё цивилизацияси ривожига тамал тошини қўйган аждодларимизнинг бебаҳо илмий-маънавий меросини чуқур тадқиқ этган ҳолда, унинг натижалари амалий асосида замонавий дунё муаммоларини ҳал этишда фойдаланиш бўйича рақобатбардош мутахассис кадрлар тайёрлаш эканлигини таъкидлади.  Шунингдек, давра суҳбатида сўнгги йилларда юртимизда амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар натижасида бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилиш ишлари янада жадаллашгани эътироф этилди.

Мамлакатимизда дунёда рўй бераётган янгиланиш жараёнларидан  хабардор бўлиш, диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини ошириш, малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизими яратилгани қайд этилди.

Мулоқот давомида пойтахтимизда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий ҳамда Имом Мотуридий номидаги 3 та йирик халқаро илмий-тадқиқот марказлари ислом дунёсидаги улкан илмий-маънавий меросини чуқур ўрганиш, жаҳонга тарғиб этишда беқиёс ўринга эга бўлиб бораётгани ҳам эътироф этилди. Зеро, бугунги глобаллашув даврида ёшларни диний экстремизмдан ҳимоя қилиш нафақат Ўзбекистон, балки бутун ҳамжамиятнинг зиммасидаги долзарб вазифа ҳисобланади.

Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, уни кенгайтириш доирасида фикр юритилар экан, Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэль Линхарт

ўзаро илмий-маърифий яқинлик ҳар икки мамлакат ёшлари камолоти ва тараққиётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Давра суҳбатидан сўнг Михаэль Линхарт бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Манбалар хазинаси” бўлимидаги ноёб қўлёзмаларни кўздан кечирди. Ушбу маскандаги қадим ва ноёб илмий-маърифий асарлар меҳмонларда катта таассурот қолдириб, уларни чуқур тадқиқ этиш Академия профессор-ўқитувчилари, ёш илмий тадқиқотчиларнинг нақадар илмий салоҳияти юқорилигидан дарак беришини эътироф этди.

Ташриф якунида меҳмонлар Ўзбекистон халқаро ислом академияси раҳбариятига юқори даражадаги меҳмондўстлик учун самимий миннатдорлик билдирди.

Манба: ЎзА

Поделиться