Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Илҳақ” фильми халқаро кинофестивалга иштирок этади

2021-11-08 | Маданият

Кинематография агентлиги ахборот хизматининг маълумотларига кўра, 20-26 ноябрь кунлари Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида “Листапад” (Minsk International Film Festival) кинофестивали бўлиб ўтади.

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан “Ezgu film” студияси томонидан суратга олинган “Илҳақ” тарихий бадиий фильми мазкур фестивал дастуридан ўрин олди.  

“Илҳақ” бадиий фильми Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган бўлиб, унда 5 фарзандини фронтга жўнатган аёл Зулфия ая тақдири ва кечинмалари акс эттирилган. Фильмда постановкачи режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов. “Листапад” (Minsk International Film Festival) фестивали эса 1994 йилдан буён Минск шаҳрида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинади. Унда Осиё ва Европа минтақасидаги мамлакатларнинг бадиий ва ҳужжатли фильмлари иштирок этади.

Бу йилги кинофестивалда Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этиши кутилмоқда. Кинофестиваль дастуридан ўрин олган барча фильмлар ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва муҳокама этилади. Мукофотга лойиқ деб топилган кинокартиналар фестиваль якунида эълон қилинади.

Манба: ЎзА

Поделиться