Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида қандай чоралар кўрилмоқда?

2021-11-09 | Жамият

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламент комиссияси раиси Акмал Саидов кириш сўзи билан очиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш механизмини янада такомиллаштириш, бу йўналишда парламент, ҳукумат ва фуқаролик жамияти институтларининг амалий ҳамкорлигини йўлга қўйиш, шунингдек, инсон ҳуқуқлари ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратиш каби масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси ва унинг “Йўл харитаси” бандларининг бажарилиши юзасидан Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори биринчи ўринбосари Мирзатилло Тиллабаевнинг ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар доирасида тайёрланган Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий стратегияси қабул қилинган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасида зиммасига олган халқаро мажбуриятларини самарали бажаришига қаратилган бўлиб, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегиянинг сифатли ва самарали бажарилишини назорат қилиш тизими йўлга қўйилди. Бу борада Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази мунтазам мониторинг олиб бормоқда.

Берилган ахборотга кўра, жорий йилнинг ўтган даврида Миллий ҳаракатлар режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Миллий марказ томонидан 10 та тадбир ўтказилган бўлса, 1 таси доимий мониторингга олинган. Энг муҳими, Миллий марказ “Камситишга йўл қуймаслик ва тенглик тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритган. Шунингдек, этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар бўйича таҳлилий маълумотнома тайёрланиб, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш кафолатларини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Президентимиз 2020 йил 29 декабрда Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида қийноқларнинг олдини олишда Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изоляторлари ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” тизимли йўлга қўйилиши, Олий Мажлис палаталари ҳар йили Омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича маърузасини эшитиш, бу иллатга бутунлай барҳам бериш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаши алоҳида таъкидлаган эди.  

Ушбу белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилда давлатимиз раҳбарининг “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматованинг 2021 йил тўққиз ойида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти эшитилди.

Тақдим этилган ахборотга кўра, Омбудсман ҳузурида миллий превентив механизм доирасида фаолият кўрсатувчи жамоатчилик гуруҳлари томонидан жорий йилнинг тўққиз ойида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга 120 маротаба мониторинг ташрифлари амалга оширилган.

Уларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни сақлаш шароитлари, хусусан, яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар учун олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ҳамда таълим-тарбия бериш ва бошқа шу каби ҳолатлар ўрганилган.

Йиғилишда шунингдек, Халқ таълими вазири ўринбосари  Т.Комиловнинг бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирлар дастурининг 2021 йил 3-чоракдаги ижроси юзасидан ахбороти эшитилди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларига риоя этилиши бўйича Парламент комиссиясининг тегишли баённомаси тузилди.

Манба: ЎзА

Поделиться