Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шавкат Мирзиёев: Мен учун ҳар бир одамнинг соғлиғи қадрли

2021-11-09 | Жамият

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар бўйича видеоселектор йиғилиши бошланди.

Халқимизнинг соғлиғи, оналар ва болалар, нуронийларнинг саломатлиги ҳеч нарса билан ўлчанмайдиган энг бебаҳо бойлигимиздир.

Шунинг учун, ислоҳотларимизнинг бош мезони бўлган “Инсон қадри учун” тамойилининг муҳим бўғинларидан бири ҳам – барча учун, сифатли тиббий хизматлар олишга имконият ва шарт-шароитлар яратишдан иборат.

Очиқ айтиш керак, туман ва шаҳарларда ихтисослашган, юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш, шифокорлар малакаси билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳали ўз ечимини топгани йўқ.

– Сайловолди учрашувларида ислоҳотларнинг келгуси беш йиллик дастурини ишлаб чиқиш жараёнида бунга яна бир бор гувоҳ бўлдик. Шу боис, сайловолди дастурида тиббиётни халқимизни рози қиладиган тизимга айлантириш бўйича катта марраларни белгилаб олдик. Бунинг учун, тиббиётнинг бирламчи бўғинига ажратиладиган маблағларни 2 баробарга ошириб, аҳоли ўртасида кенг тарқалган касалликларни камайтириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш режалаштириляпти, – деди Президент.

Йиғилишда ушбу вазифалар ижроси аҳоли саломатлигини таъминлашдаги энг муҳим соҳалардан бири бўлган кардиология йўналиши мисолида кўриб чиқилди.

Бугунги кунда 30-70 ёшдаги аҳоли ўртасида ўлим ҳолатларининг 53 фоизи юрак-қон томир касалликларига тўғри келмоқда (дунёда 31 фоиз). Сўнгги беш йилда юрак-қон томир касалликлари 20 фоизга (330 минг нафар), ҳатто ёшлар орасида ҳам кўпайган.

Агар бирламчи бўғинда касалликлар ва ушбу касалликларга мойиллиги бор аҳолини аниқлаш ишлари тўғри йўлга қўйилса, мазкур рақамлар анча кўпроқ бўлади. Мисол учун, 40 ёшдан юқори аҳолининг 20-25 фоизида гипертония аломатлари мавжуд бўлиб, расмий касаллар сонидан 4-5 баробар юқори.

– Маҳаллаларда одамларни пиёда юришини ташкил этиш бўйича ишларни бошладик. Бу ҳам аҳоли саломатлигини яхшилашда яхши тажриба. Бу ишларни янада кенгайтирамиз, мен учун ҳар бир одамнинг соғлиғи қадрли, – деди Шавкат Мирзиёев.

Манба: ЎзА

Поделиться