Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Турон” подстанцияси қурилиши нима беради?

2018-01-08 | Жамият

Қашқадарё вилояти Косон тумани Раим Сўфи қишлоғидаги 2х4000 кВА 35/10 кВли “Раим Сўфи” подстанцияси 1975 йилда қурилган бўлиб, ундан чиқувчи бешта 10 кВли “Хўжақудуқ”, “Олатун”, “Яккасарой”, “Ёдгор” ва “Касбкор” ҳаво тармоқлари орқали ушбу ҳудуддаги  3000 дан зиёд аҳоли ва юридик истеъмолчилар  электр энергияси  билан таъминланади.

Аҳоли сони ва эҳтиёжлари ортиши оқибатида мазкур подстанциядаги трансформаторлар ўта юклама билан ишлаб турган. Шуни ҳисобга олиб 2006 йилда “Раим Сўфи” подстанциясидаги Т-2 ТМН русумли 4 МВАли трансформатор 110/35/10 кВли “Косон” подстанциясидан захирага чиқарилган 10 МВАли ТДН русумли трансформаторга алмаштирилди. Натижада аҳолининг электр таъминоти сезиларли даражада яхшиланди.

Айни вақтга келиб, Раим Сўфи маҳалласи аҳлининг электр энергиясига бўлган талаби ортиб, 14 МВА кучланишли 35/10 кВли “Раим Сўфи” подстанциясидаги куч трансформаторининг максимал соатлардаги юкламаси (барча 10 кВли фидерлар қўшилса) 150% ни ташкил этаяпти. Шу сабабли истеьмолчиларга электр энергияси жадвал асосида, яъни суткасига 4-5 соатдан паст кучланишда сифатсиз даражада етказиб берилмоқда. Ушбу подстанция ўта юкланиш билан ишлаши натижасида, трансформатор чўлғамидаги ва ҳаво тармоқларидаги энергия исрофи меъёридан ортиб кетмоқда.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Раим Сўфи қишлоғи ҳудудида умумий қуввати 32 МВА бўлган 110/35/10 кВли “Турон” подстанцияси  ва Л-Қорахитой-1, 2-110 кВ ҳаво линиясидан шоҳобча билан 28 километр узунликдаги икки занжирли 110 кВ ҳаво линияси қуриш учун лойиҳа ҳужжатлари тайёрланган. Лойиҳа қиймати 30 миллиард сўмни ташкил этади.

Подстанция ишга тушса, Косон ва Чироқчи туманларида 20 мингдан ортиқ аҳоли хонадонлари, “Шўртаннефтгаз” МЧЖга қарашли нефть қудуқлари ҳамда ҳудуддаги юздан ошиқ бошқа юридик истеъмолчиларнинг электр энергияси узлуксизлиги таьминланиб, тармоқдаги йўқотишлар қарийб 30 фоизга камаяди.

 

Ш. Турдиев,

“Ўздавэнергоназорат” инспекцияси Қашқадарё ҳудудий бўлими катта инспектори

Манба: Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси

Поделиться