Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Наманганда Сайёр қабул

2018-01-08 | Жамият

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори Абдуҳамид Каримов 2018 йилнинг 4-6 январь кунлари Республикамизнинг Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари бўйлаб бир неча Сайёр учрашувларни ўтказди.

«Ўзстандарт» агентлиги Бош директори А.Каримов 4 январь куни дастлаб ўз сафарини Наманган вилояти, Наманган шаҳридаги Муҳандислик технологиялари институтида ташкил этилган Сайёр қабулда иштироки билан бошлади.

Мазкур учрашувга вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг вакиллари ҳамда институтнинг бир гуруҳ ўқитувчилари ва фаол талаба-ёшлари таклиф этилди.

Сайёр учрашувда «Ўзстандарт» агентлиги Бош директори А.Каримов сўзга чиқиб, янги йилда ҳам Республикамиз миқёсида Сайёр учрашувларни кўпроқ ташкил этишга эътибор қаратилганлигини алоҳида таъкидлаб, ҳозирги кунда Агентлик томонидан олиб борилаётган ишларнинг кўлами ва тадбиркорларга, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда экспортёр корхоналарнинг фаолиятларини янада ривожлантириш масалаларида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан берилаётган амалий ёрдамлар хусусида батафсил маълумот берди.

Учрашувда Наманган Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи А.Убайдуллаев, Наманган Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Б.Бойбобоев ва институтнинг раҳбарияти иштирок этиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган истиқболли дастурларни ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлашга келишиб олдилар.

Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

Поделиться