Прокуратура ҳузуридаги янги марказ ЎзА, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тараққиёт стратегияси маркази ва Халқаро пресс-клуб билан ҳамкорлик меморандуми имзолади
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа марказининг очилиш маросимида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Тараққиёт стратегияси маркази, Халқаро пресс-клуб ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар имзоланди.
Бундан кўзланган мақсад – юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида аҳолининг хабардорлигини оширишда ўзаро самарали ҳамкорликни йўлга қўйишдир.
Шу асосда келгусида ҳамкорликда аудио ва видеороликлар, телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ижтимоий рекламалар, воқеалар жойидан репортажлар, ҳужжатли фильмлар ва детектив сериаллар тайёрланади.
Манба: ЎзА