Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззахда йиғилиш: Энди ҳеч кимга лавозим, мартаба синов шарти билан берилмайди

2018-01-08 | Жамият

Жиззахда ўтказилган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг йиғилишида унинг 2017 йил фаолияти якунлари таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди. 

Ўтган йили вилоятда фуқаролар йиғинларидан 3 таси учун идора биноси янгидан қурилди, 12 тасининг биноси реконструкция қилинди. Маҳаллалар идораларининг 169 таси мебель, 74 таси компьютер жамланмаси билан таъминланди. Ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техник базасини мустаҳкамлашга 1 миллиард 44 миллион сўм маблағ сарфланди. 

Кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалардаги 912 нафар фуқарога 247 миллион 694 минг сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. 

Шу даврда вилоятдаги 53 фуқаролар йиғинида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилмагани эришилган муҳим ўзгаришлардан бири бўлди. 

Бироқ вилоятдаги туман ва шаҳар кенгашларининг барчаси фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштиришда ўзларига берилган ваколатдан етарли даражада фойдалана олмади. Натижада маҳалла фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастурда белгиланган вазифаларни амалга оширишда жиддий камчиликларга йўл қўйилди. 

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, ҳудудда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича белгиланган дастурлар тўлиқ амалга оширилмагани айрим ҳудудларда жиноятлар сонининг олдинги йилга нисбатан ошишига сабаб бўлди. Йиғилишда бу ҳол туман кенгашларининг “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмалари, фаоллар, профилактика инспекторларининг фаолиятини мувофиқлаштиришда етарли иш олиб бормагани сифатида баҳоланди. 

Жумладан, Арнасой, Пахтакор, Зафаробод, Шароф Рашидов туманларидаги маҳаллаларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни жамоатчилик ўртасида муҳокама қилишга, Дўстлик, Зарбдор, Мирзачўл, Ғаллаорол туманларида “Ҳуқуқий билимлар” ўқув машғулотини мунтазам йўлга қўйиш ишларига ҳудудий кенгашлар томонидан етарли эътибор берилмагани жиддий танқид қилинди. 

Таҳлиллар туман, шаҳар кенгашлари томонидан фуқаролар йиғинларига етарли даражада услубий-амалий ёрдам берилмаётганини кўрсатади. Масъул ходимлар ишини мувофиқлаштиришнинг аниқ тизими яратилмаган. Бу эса амалга оширилаётган ишлар самарасизлигига олиб келмоқда. 

– Таҳлил ва муҳокамалардан кўзланган мақсад, ютуқ ва камчиликларни қайд этиш эмас, муаммоларнинг сабабини аниқлаш ва бартараф этиш, – дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Жиззах вилояти кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А.Сатторов. – Бу камчиликларнинг асосий сабаблари – туман, шаҳар кенгашларида фаолият кўрсатаётган айрим кадрларнинг ўз зиммасидаги масъулиятни тўлиқ ҳис этмаётганида эканини кўрсатиб турибди. Бу масалани ҳам атрофлича муҳокама қилиб, аниқ хулосага келдик. Энди ҳеч кимга лавозим, мартаба синов шарти билан берилмайди. Вазифани тўлиқ уддалаган кадргина ишлашга ҳақли. Шу маънода, 2018 йил кенгашлар учун маҳалла фаолиятини такомиллаштириш бўйича дастур ижросини таъминлашга тўлиқ жавоб берадиган йил бўлади. 

 

Тошқул Бекназаров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться