Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбек миллий мақом санъати марказига раҳбар тайинланди
2018-01-09 | Жамият
Ўзбек миллий мақом санъати марказига санъатшунослик фанлари номзоди Бегматов Саибжон Махмудович бош директор этиб тайинланди.
Саибжон Бегматов яқин йиллар мобайнида Ўзбекистон давлат консерваториясида илмий-ижодий ишлар бўйича проректор, "Мусиқий шарқшунослик", “Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси” кафедраларида мудир лавозимида фаолият олиб борган.
1996 йилдан буён санъатшунослик фанлари номзоди, “Фарғона водийси ҳофизлик анъаналари" мавзусида илмий иш ёқлаган. Соҳага оид ижодий ишлари, илмий-публицистик мақолалари мунтазам нашр қилиниб келади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги