Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбек академиги-Хитойнинг нуфузли мукофоти соҳиби

2018-01-10 | Жамият

Шу кунларда Ўзбекистоннинг илмий салоҳияти яна бир бор халқаро эътироф қозонди: Пекинда Хитой Халқ Республикасининг илм-фан ва техника жабҳасидаги давлат мукофотлари ҳамда “Илм-фан ва технологиялар соҳасидаги халқаро ҳамкорлик–2017” нуфузли мукофотини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мукофот соҳибларини тақдирлаш маросимида ХХР Раиси Си Цзинпин, Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кецян, Сиёсий бюро аъзолари, Бош вазир ўринбосарлари иштирок этдилар.

7 нафар хорижлик олим халқаро илмий-техникавий ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун мукофотининг лауреатлари бўлишди. Улар орасидаги юртдошимизга-ўзбек олими, биохимик, академик Шавкат Солиҳовга ушбу давлат мукофотини ХХР Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кецян топширди.

Ўзбек академиги билан бирга америкаликлар Эдвард Палмер (физик, Луизиана штати университети профессори), Чжан Шучен (Стенфорд университети назарий физика профессори), Ши Ян (Гарвард университети профессори), Томас Спанос (Райс университети профессори), британиялик олим Филип Коатес, швециялик тадқиқотчи Чен Делян сингари таниқли мутахассислар ҳам ушбу мукофотга сазовор бўлдилар.

Пекинда бўлиб ўтган мазкур тадбир чоғида ХХР Давлат Кенгаши Бош вазирининг ўринбосари Лю Яндун Ўзбекистон ҳамиша Шарқ ва Ғарб илм-фани ҳамда маданияти ўртасида боғловчи бўғин бўлиб келганини қайд этди. Бугунги кунда ҳам ўзбек олимлари ўз мамлакати ва дунё илм-фани ривожига, шу жумладан, илмий-техникавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

МДҲ мамлакатлари орасидан Хитойнинг нуфузли мукофотига Ш.Солиҳовдан ташқари фақат россиялик физик, “Курчатов институти” Миллий тадқиқот маркази президенти Е.Велихов сазовор бўлган.

Ушбу мукофот 1995 йилда таъсис этилган бўлиб, дунёнинг турли мамлакатларидан 108 нафар олим ҳамда иккита халқаро ташкилот унинг соҳиблари рўйхатидан жой олган. Уни норасмий равишда “Хитойнинг Нобел мукофоти”, деб ҳам аташади.

Эслатиб ўтамиз: Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, оқсил кимёси, токсинлар ва биотехнологиялар кимёси соҳасидаги машҳур олим Шавкат Солиҳов 2017 йил ноябрида Хитой Фанлар академияси аъзолигига сайланган эди. У Ўзбекистондан сайланган биринчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидан сайланган (россиялик олим, физика бўйича Нобел мукофоти лауреати Жорес Алферовдан кейин) иккинчи олимдир.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться