Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аскарлар яқинлари билан теле-кўприк орқали мулоқот қилди

2018-01-09 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Хоразм ва Наманган вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Наманган ва Хоразм вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари иштирокида «Менинг дўстим – Ватан ҳимоячиси» деб номланган видеомулоқот ўтказилди. 

“Миллий армиямиз – ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир” шиори остида Қуролли Кучларимиз ташкил этилганининг 26 йиллиги ва 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда профессионал миллий армиямиз юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлашнинг муҳим омили бўлаётгани таъкидланди. 

Видеомулоқотда ҳар икки вилоятда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган йигитлар ота-оналари, дўстларига ўзи хизмат қилаётган ҳарбий қисм ҳаёти ва у ерда яратилган шароитлар ҳақида гапириб берди. Шунингдек, ўзи туғилиб ўсган қишлоғи, маҳалласидаги сўнгги янгиликлар, оила аъзолари, дўстлари ва яқинларининг ҳол-аҳволи ҳақида билиб олди. 

– Теле-кўприк орқали дўстим Абдувоҳидни кўриб, жуда қувониб кетдим, – дейди Наманган вилоятидан келиб Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида ўз хизмат бурчини адо этаётган оддий аскар Собитжон Баҳриддинов. – У билан суҳбатлашдик. У менга Ватан тинчлигини таъминлашдек шарафли вазифани адо этишда жисмонан ва маънан соғлом, юксак интеллектуал салоҳиятли йигитлар сафида дўсти борлигидан фахрланишини айтди. Ҳарбий билим ва кўникмаларимизни мустаҳкамлаш, замонавий ҳарбий техникаларни бошқаришни ўрганишимиз учун ҳарбий қисмда барча шароит мавжуд. Келажакда мен олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириб, албатта, офицер бўламан. Халқим, ота-онам ва дўстларимнинг ишончини оқлайман. 

Тадбирда Хоразм ва Наманган вилоятларидаги ҳарбий қисмларда намунали хизмат қилаётган аскар ўғлонларнинг ота-оналари ва дўстларига келган вилоятлар ҳокимликларининг ташаккурномалари ўқиб эшиттирилди. 

– Менинг ўғлим Муҳаммад Бахтиёров Наманган вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, – дейди урганчлик Баҳром Машарипов. – Ватан ҳимоячилари байрами арафасида ўғлим билан виртуал тарзда кўришган бўлсам-да, унинг алпларга хос бўй-бастини, соғ-саломат эканини кўриб жуда хурсанд бўлдим. Айниқса, ўғлимнинг намунали хизмати учун берилган ташаккурнома мени дунёдаги энг бахтиёр отага айлантирди. Ватанимиз сарҳадларини қўриқлашдек шарафга эришган мард ўғлим борлигидан ғурурланаман. 

 

Аҳаджон Шокиров, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться