Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кореялик профессор Соғлиқни сақлаш вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди

2018-01-10 | Соғлиқни сақлаш

Корея Республикаси Миллий шифохоналари ассоциацияси раиси, нуфузли Чоннам миллий университети профессори Юн Тэк Рим Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22-25 ноябрь кунлари Корея Республикасига расмий ташрифи доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида турли соҳалар, хусусан, соғлиқни сақлаш тизими бўйича ҳам ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш билан боғлиқ имзоланган кўплаб шартномалар доирасида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси лавозими жорий этилиб, ушбу лавозимга Жанубий Корея Республикасининг таниқли профессори Юн Тэк Рим номзоди тасдиқланди.

Япониянинг Гуруме ва АҚШнинг Джона Хопкинс тиббиёт мактабларида малака оширган машҳур олим Кореядан ташқари, ўз фаолиятини халқаро миқёсда, хусусан, АҚШдаги ортопед-жарроҳлар академияси, Жаҳон ортопед-жарроҳлари ва травматологлари уюшмаси каби нуфузли ташкилотларда ҳам академик тадқиқотлар олиб боради. Ўз фаолияти давомида 8 мингдан ортиқ мураккаб амалиётларни муваффақиятли ўтказган Юн Тэк Рим Жанубий Кореяда бир неча маротаба энг яхши жарроҳ сифатида эътироф этилган. Айнан профессор Юн Тэк Римдан таълим олиш, тиббий кўрикдан ўтиш учун дунёнинг деярли барча давлатларидан шифокорлар ва беморлар Жанубий Кореяга тез-тез ташриф буюриб туради.

Соғлиқни сақлаш вазирининг маслаҳатчиси профессор Юн Тэк Рим халқаро миқёсда орттирган ўз тажрибаси ва илмий салоҳиятини мамлакатларимиз тиббиёт тизими учун сафарбар қилаётганидан ва ушбу меҳнатлари катта эътироф қозонаётганидан мамнун эканлигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться