Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлис йиғилиши бўлиб ўтди

2018-01-10 | Жамият

2018 йил 6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2017 йил якунлари ҳисоботи ва 2018 йилги энг муҳим устувор вазифаларини амалга ошириш тўғрисида вазирлик Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлис йиғилиши бўлиб ўтди.

Вазир А.Хаитов раислигида ўтказилган ҳайъат мажлисида Вазирлар Маҳкамасининг маъсул ходими С.Хайтмурадов, ҳайъат аъзолари, бошқарма, бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармалари бошлиқлари, тасарруфий ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ҳудудий жамоат ишлари жамғармасининг инспекторлари ҳамда аудиоселектор алоқаси орқали шаҳар ва туманлар бандликка кўмаклашиш марказлари раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ишлаб чиқилган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар “Йўл харитаси”ни тасдиқлаш масаласи, вазирлик фаолиятининг 2017 йилнинг якунлари ва 2018 йилда мўлжалланган биринчи чорак вазифалари ва бошқа масалалар муҳокама этилди.

Дастлабки маълумотларга асосан 2017 йил давомида ҳудудларни комплекс ижтимоий–иқтисодий ривожлантириш дастурларига мувофиқ республика бўйича жами 336 мингта иш ўринлари ташкил этилган.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 2018 йил дастур лойиҳаси ишлаб чиқилган ва қуйидаги вазифалар белгиланган, яъни бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши, “Давлат хизмати тўғрисида”, “Аҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида”, “Ташқи меҳнат миграцияси тўғрисида” қонунлари, “Давлат хизматчиларининг моддий ва ижтимоий таъминотини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”, “2018 йилда аҳоли бандлигига кўмаклашиш Давлат дастури тўғрисида”, “Юқори малакали кадрларни чет элга кетиб қолишининг олдини олиш, уларни давлат хизматига, иқтисодиёт тармоқларига кенг жалб қилиш бўйича чора-тадбирлар Дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ва “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ташкиллаштирилган тарзда ишга жойлаштириш тизими ва меҳнат органлари таркибини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаларини ишлаб чиқиши белгиланган.

Шу билан биргаликда, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва бошқа масалалари бўйича таъкидлаб ўтилди.

Ҳайъат мажлиси йиғилишидаги масалалари ижроси бўйича вазир ўринбосарлари ва бошқарма бошлиқлари ҳисобот бердилар.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳайъати аъзолари томонидан бажарилган топшириқларга танқидий эътибор бериш ва қўйилган вазифаларни ва топшириқларни ўз муддатида белгиланган тартибда бажаришлиги белгилаб ўтилди.

Йиғилиш якуни бўйича вазирлик ҳамда барча ҳудудий ва тасарруфий меҳнат органларига аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться