Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Янги ташкил этилган “Республика кинопрокат маркази”га раҳбар тайинланди

17.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда у ўз фаолиятини бошламоқда.

Японияликлар Орол денгизи ҳақида материал тайёрлайди

17.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Япониянинг машҳур нашри - “Аsahi Shimbun” газетасининг ижодий жамоаси жорий йилнинг 28 апрель – 6 май кунлари Қорақалпоғистонда ижодий сафарда бўлади. Бу ҳақида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Сифатли коммунал хизмат–обод турмуш кафолати

17.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Cурхондарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ходимлари касб байрами арафасида барча қулайликларга эга янги бинода иш бошлади.

Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари ўзгарди

17.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 16 апрель куни ўтказилган йиғилишида Қобилов Рустам Ражаббоевич Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида таништирилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси номи ўзгарди

17.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Қонунчилик палатаси Ахборот хизматининг ЎзАга маълум қилишича, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси эндиликда Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси, деб ўзгартирилди.

Олмаота вилояти делегацияси Андижонга келди

17.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Андижон вилоятига Қозоғистон Республикаси Олмаота вилояти ҳокими Омондиқ Баталов бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Ҳарбийларимиз Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар ўртасидаги мусобақаларда қатнашади

17.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Жорий йилнинг апрелидан сентябрь ойига қадар МДҲга аъзо мамлакатлар армиялари ўртасида турли мусобақалар ўтказиш режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Бош директорига ўринбосар тайинланди

16.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 апрелдаги қарорига кўра Ўрозов Абу Бакр Қултўраевич Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди.

“Ташхис тезлашди, даво муддати ҳам тезлашяпти, натижалар бундан-да яхши бўлади”

16.04.2018ТехнологияларМанба: ЎзА

Энди республикамизда сил касаллигини даволаш ва ташхис қўйишда масофадан туриб маслаҳатлашиш имкони яратилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида очилган Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази ана шундай имкониятни ҳам тақдим эта олади

Хорижда ишлаётган фуқароларга яна бир имтиёз

16.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан аҳоли, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш самарадорлигини ошириш, хорижда ишлаётган юртдошларимизнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, меҳнат муҳофазасини кучайтириш ва хорижга ишга юбориш тизимини такомиллаштириш борасида белгиланган вазифалар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. 

Ҳаракатлар стратегияси ва кучли ижтимоий сиёсат: халқаро амалиёт ва Ўзбекистон тажрибаси

16.04.2018Ҳужжатлар Манба: ЎзА

Ўзбекистонда кечаётган бугунги ўзгаришлар мамлакат янги тарихини бошлаб берди, десак муболаға бўлмайди. Зотан, юртимизда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа соҳаларда юз бераётган улкан янгиланишлар давлатимизнинг дунё ҳамжамияти билан том маънода интеграциялашувини таъминламоқда.

Аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича биринчи чорак якунлари сарҳисоб қилинди

16.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Жорий йилнинг биринчи чораги давомида 3000 дан ортиқ чиқишлар амалга оширилди. Аҳоли мурожаатига асосан хонадон эшикларини очиш, йўл-транспорт ҳодисаларида ёрдам кўрсатиш, сувда ва тоғли ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари, ҳайвонларни қутқариш, ёввойи ҳайвонларни хонадонлардан чиқариб олиш, оммавий тадбир ўтказиш жойларида аҳоли муҳофазасини таъминлаш, тактик-махсус ўқув машқлари, ФВларда тўғри ҳаракатни амалга ошириш бўйича амалий-ўқув семинарлари шулар жумласидандир.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди

16.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 13.04.2018 йил Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш самарадорлигини ошириш, хорижий давлатларда меҳнат қилаётганларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш ва хорижга ишга юбориш тизими шаффофлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ва Ўзбекистон Республикаси Президентинг 05.03.2018 йилдаги ПҚ-3584 – сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Адлия вазирлигининг янгиланган расмий веб-сайти ишга тушди

13.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Адлия вазирлиги тубдан янгиланган расмий веб-сайти ‒ www.minjust.uzни ишга туширди. 

ОАВ ходимлари учун маҳорат дарслари ўтилди

13.04.2018ЖамиятМанба: Наманган вилояти ҳокимлиги

2018 йил 12 апрель куни Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи конференциялар залида Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан “Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишларни кенг оммага етказишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Судьялар олий кенгаши номзодларга хулоса берди

13.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Судьялар олий кенгаши хулосаси билан 4 нафар номзод судьялик лавозимида бўлишнинг муддатсиз даврига муносиб, деб топилди. 

“Ҳуқуқий билимлар” соатида

13.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Давлат божхона қўмитасида ташкил этилган навбатдаги “Ҳуқуқий билимлар” соати Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб таомиллар тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Фуқаро муҳофазаси институтида учрашув

13.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Жорий йилнинг 12 апрель куни Фуқаро муҳофазаси институтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари билан Ўзбекистондаги Польша Элчихонаси маслаҳатчиси Э.Коллата ва Элчихона консули Э.Тимофеюка билан учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, меҳмонлар институтдаги Зилзилани симуляция қилиш мажмуасига ташриф буюрдилар.

Боланинг бегонаси бўлмайди

13.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ташаббуси билан, ИИВ Етакчилар кенгаши ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамкорлигида пойтахтимизда жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ташкил этилди.

Халқаро фирма вакиллари билан учрашув

13.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Тошкент давлат юридик университетида «Sidley Austin» халқаро юридик фирмаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.