Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича биринчи чорак якунлари сарҳисоб қилинди
2018-04-16 | Жамият
Жорий йилнинг биринчи чораги давомида 3000 дан ортиқ чиқишлар амалга оширилди. Аҳоли мурожаатига асосан хонадон эшикларини очиш, йўл-транспорт ҳодисаларида ёрдам кўрсатиш, сувда ва тоғли ҳудудларда қидирув-қутқарув ишлари, ҳайвонларни қутқариш, ёввойи ҳайвонларни хонадонлардан чиқариб олиш, оммавий тадбир ўтказиш жойларида аҳоли муҳофазасини таъминлаш, тактик-махсус ўқув машқлари, ФВларда тўғри ҳаракатни амалга ошириш бўйича амалий-ўқув семинарлари шулар жумласидандир.
Ушбу давр мобайнида инсон ҳаётига реал хавф туғдирган чақирувларда 9 та фуқаронинг ҳаёти сақланиб қолинди. Бундан ташқари, 40 дан ортиқ фуқароларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.
Аҳолига ёрдам кўрсатиш бўйича чиқишлар рейтингига кўра Тошкент шаҳар ФВБ Қутқарув отряди 1-ўринни, Навоий вилояти ФВБ Қутқарув отряди 2-ўринни, Қашқардарё вилояти ФВБ қутқарув отряди 3-ўринни эгаллади. Фавқулодда вазиятларда ўз вақтида огоҳлантириш, қутқариш ва ёрдам беришда алоҳида ажралиб турган бошқармалар турли даражадаги дипломлар билан тақдирланиб, моддий рағбатлантирилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги