Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

“JV MAN Auto-Uzbekistan”га саёҳат

24.04.2018ЖамиятМанба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Суғд вилояти раиси ва суғдлик тадбиркорлар “JV MAN Auto-Uzbekistan” заводи фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Туркманистоннинг доимий бетарафлик мақоми минтақада тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда

24.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Бугунги кунда жаҳондаги 8 та мамлакат – Австрия, Ирландия, Коста-Рика, Лихтенштейн, Мальта, Швейцария, Швеция ва Туркманистон бетарафлик мақомига эга. Улардан фақат Туркманистонгина БМТ Бош Ассамблеяси махсус резолюциясига биноан бу мақомга эришган.

Маънавиятга эътибор-келажакка эътибор демакдир

24.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, ҳафтанинг жума кунлари “Маънавият соати” ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги учрашувга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг тажрибали диктори Муслимбек Йўлдошев таклиф этилди.

“Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси

24.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" Агентлиги

2018 йил 18-20 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясида “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари вакиллари фаол иштирок этишди.

Суд мажлисларида видеоконференцалоқадан фойдаланилади

24.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Президент жорий йил 18 апрелда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига тегишли тартибда қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Юзма-юз мулоқотлар амалий руҳда ўтмоқда

24.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Парламент вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ҳам иш бошлади.  Ҳудудлардаги ҳақиқий  ҳолатни ўрганиш, аҳоли билан жонли мулоқотлар олиб бориш, сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан танишиш учрашувларнинг асосий мезонига айланган. 

Ўзбек – туркман манзумаси

24.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Туркман ахалтеке отлари, туркман гиламлари ва дўппиларини кўпчилик билади. Пойтахтимизда бунёд этилган “Ашхобод сайлгоҳи”да кираверишда туркман миллатининг мардлик ва жасорат тимсоли бўлган ахалтеке отлари акс этган яхлит композиция эътиборни тортмай қолмайди. Бу ерга келган ҳар бир юртдошим унинг ҳақиқий дўстлик боғи эканлигини англаб етади... 

Кимларга шанба ва якшанба иш кунлари этиб белгиланди?

24.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали

Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимга иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.

Адлия вазирлиги томонидан #xotirakuniadliya хештеги билан флешмобга старт берилди

24.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Мазкур хэштег билан вазирлик ходимлари уруш йилларига бағишланган турли видео ва расмларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришни режалаштиришган. 

Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази Корея ҳамкорлик агентлиги KOICA ташкилоти билан волонтёрлар фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

24.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори Б.Шарапов 2018 йил 23 апрель куни Корея ҳамкорлик агентлиги KOICA ташкилоти раҳбарияти ўринбосари Ми Пак, волонтёрлар фаолиятини мувофиқлаштируви мутахассис Ким Хёнжонг, менеджер ёрдамчиси А.Шомирзаевлар билан волонтёрлар фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.

Ижара шартномасини тузиш қатъиян ман этилди

24.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тарихи туташ, тутими ўхшаш халқмиз

23.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат. Унда бир оиладек истиқомат қилаётган 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келади. Бугун жонажон диёримизда яшаётган туркман миллатига мансуб аҳоли ҳам барча жабҳадаги ислоҳотларимизга ҳамоҳанг меҳнат қилмоқда. 

Улкан маънавий обида, маданият дурдонаси бўлган қадимий қўлёзмалар китоб ҳолида чоп этилади

23.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрь куни Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида қадимий маданият ва цивилизациялар чорраҳаси бўлган юртимиз заминидан ўрта асрларда минглаб олиму уламолар, буюк мутафаккир ва шоирлар, азиз-авлиёлар етишиб чиққани ва уларнинг аниқ фанлар ва диний илмлар соҳасида қолдирган бебаҳо мероси, бутун инсониятнинг маънавий мулки эканини айтиб ўтган эдилар.

Дўстлик миллат танламайди

23.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Сурхондарё вилояти туркман миллий маданий маркази воҳада истиқомат қилаётган бошқа миллат вакиллари билан ўзаро дўстлик ва биродорлик ришталарини мустаҳкамлашда ўзига хос робита вазифасини ўтамоқда. 

Ўзбек-тожик тадбиркорларининг алоқалари янада мустаҳкамланади

23.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси

Суғд вилояти Тожикистон Республикасининг шимолий қисмида жойлашган. Вилоят ҳудудининг асосий қисмини тоғлар ташкил этади. Аҳолиси 2,5 миллион кишидан иборат. Маркази - Хўжанд шаҳри.

1238 нафар шахсга нисбатан 347,9 миллион сўм маъмурий жарима қўлланилди

23.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва ҳудудий солиқ хизмати органларида фаолият кўрсатаётган “ишонч телефон“лари ҳамда электрон хизматлар орқали фуқаролар, барча тоифадаги солиқ тўловчилар ва тадбиркорлик субъектларидан бўлаётган мурожаатлар, хат ва аризалар ўз вақтида қабул қилиниб, изчил ўрганиб, таҳлил этиб борилмоқда.

Фаолияти бир-бирига яқин ташкилот ўртасида англашув меморандуми имзоланди

23.04.2018ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Муҳим келишув: коррупцияга қарши курашда ҳамкорлик

23.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Жорий йилнинг 19 апрель куни Адлия вазирлиги ва БМТТД ўртасида “Ўзбекистондаги самарали, ҳисоб берувчи ва шаффоф бошқарув институтлари орқали коррупция қарши кураш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича келишув имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Долзарб вазифалар муҳокама қилинди

23.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида жорий йилнинг 21 апрель куни  навбатдаги ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази билан “Сувмаш” акциядорлик жамиятининг ҳамкорлиги

23.04.2018ЖамиятМанба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори Б.Шарапов 2018 йил 20 апрель куни “Сувмаш” акциядорлик жамияти бош директори А.Джурабеков билан ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.