Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ташхис тезлашди, даво муддати ҳам тезлашяпти, натижалар бундан-да яхши бўлади”

2018-04-16 | Технологиялар

Энди республикамизда сил касаллигини даволаш ва ташхис қўйишда масофадан туриб маслаҳатлашиш имкони яратилди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги (ЮСАИД) ва Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт маркази билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида очилган Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази ана шундай имкониятни ҳам тақдим эта олади

Бир вақтнинг ўзида марказнинг Бухоро вилоятидаги шўъбаси ҳам фаолият бошлади. Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб ўтган очилиш маросимида қайд этилишича, дунёда ҳар йили сил касаллиги сабабли 1 миллион 700 мингдан ортиқ киши вафот этади. Ўзбекистонда бу хасталикнинг олдини олиш бўйича амалга оширилган чора тадбирлар натижасида сил касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар сони сезиларли даражада камайган. 

— Силни даволашда, айниқса, дори воситаларига чидамли турини аниқлашда бир эмас бир неча мутахассисларнинг фикри керак бўлади, – дейди ЮСАИДнинг Силга қарши кураш дастури Минтақавий тиббий директори Михаил Волик. – Масофадан туриб мулоқот қилиш имконияти сабабли шифокорлар пойтахтга келмай туриб ҳам ўзаро фикр алмашиш имконига эга бўлишди. Бугун малакали мутахассисларни нафақат пойтахтда балки, вилоятларда ҳам етиштиришга эҳтиёж катта. Масофавий технологиялар эса энг камхарж усуллардан бири саналади. Таълимда жорий этиладиган замонавий инновациялар натижасида, бу ердаги мутахассислар ҳам яқин орада ўз ноу-хаулари ва даволашдаги янги ёндашувларини жаҳонга экспорт қила оладилар. Бизнинг бош мақсадимиз эса, касалликни эрта аниқлаш, эрта даволаш ва максимал натижага эришишдан иборат. 

— Марказ энг мураккаб ҳолатларда бир неча мутахассиснинг биргаликда маслаҳатлашиш имконини беради, – дейди Инновацион масофавий ўқитиш ва мониторинг маркази раҳбари Козим Мухамедов. – Энг асосийси, фуқаролар пойтахтда қандай сифатли тиббий хизматга эга бўлишса, вилоятдаги мутахассислар даражаси ҳам шунга тенглаштирилади. Биринчи консилиум Бухоро вилояти мутахассислари билан ўтказилди. У ерда шифокорларда туғилган саволларни биргаликда ечдик. Беморни рентген ва бошқа ташхисларни динамикасини кўриш имкони бўлди. Қўшимча саволлар бердик ва улар экранда барча маълумотлар ва тасвирларни кўрсатишди. Масофада ўқитиш борасида эса нафақат шифокорлар, лаборантлар балки ҳамширалар учун ҳам малака ошириш имкони туғилди. Бундай марказ илк маротаба ташкил этилди. 4 та вилоятда, яъни Бухоро, Навоий, Хоразм ва Қашқадарёда филиаллар фаолияти йўлга қўймоқда. Ҳозир бизда молекуляр генетик текширувлар ўтказилаётган бўлиб, олдин дориларга чидамлиликни аниқлаш учун 3-4 ой кетган бўлса, ҳозир 4 соатни ичида аниқлаш мумкин. Демак, ташхис тезлашди, даво муддати ҳам тезлашяпти, натижалар бундан-да яхши бўлишига ишонаман. 

Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида ҳам Марказнинг шўъбалари очилиши режалаштирилмоқда. Умид қиламизки, марказ фақат кўргазма учун эмас. Унинг имкониятларидан амалда ҳам кенг фойдаланилади ва бу орқали бутун мамлакат бўйлаб сил касаллиги бўйича мутахассисларни самарали равишда боғлайди.

 

Н. Тошпўлатова

Манба: ЎзА

Поделиться