Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари ўзгарди
2018-04-17 | Жамият
Самарқанд вилояти ҳокимлигининг 16 апрель куни ўтказилган йиғилишида Қобилов Рустам Ражаббоевич Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари сифатида таништирилди.
Ушбу вазифада ишлаб келган Умаров Азамат Мардонович ўз аризасига кўра лавозимдан озод этилди.
1984 йилда Тайлоқ туманида туғилган Рустам Қобилов шу пайтгача Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилояти кенгаши раиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Манба: ЎзА