Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Боланинг бегонаси бўлмайди

2018-04-13 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси ташаббуси билан, ИИВ Етакчилар кенгаши ва Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши ҳамкорлигида пойтахтимизда жойлашган 21-сонли Меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ташкил этилди.

Учрашувда тадбир ташкилотчилари томонидан бугунги кунда юртимизда келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод учун яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилиб, уларнинг келажакда баркамол инсонлар сифатида камолга етишлари учун яратилган барча имкониятлардан унумли фойдаланишлари зарурлиги тушунтирилди.

Шунингдек, тарбияланувчилар иштирокида саҳна кўринишлари намойиш этилиб, улар билан ёнғин хавфсизлигига оид савол-жавоблар ўтказилди. Тадбирда фаол иштирок этган болажонлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.

- Бугунги тадбир савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак, деган эзгу ғоянинг амалдаги ифодаси бўлди, - дейди ИИВ Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Етакчилар кенгаши раиси, майор Хуршид Рўзиев. – Айниқса, ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходимларнинг бу каби хайрли тадбирлардаги фаол иштироки бошқа ходимларимиз учун ҳам ибрат намунаси бўлиб, уларнинг хизмат бурчига виждонан ёндошиб, ҳалоллик билан халқ манфаатлари йўлида хизмат қилишга ундайди, деб ўйлайман.

Тадбир якунида Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган 100 нафардан ортиқ болажонлар учун бадиий китоблар, ўйинчоқлар ва спорт буюмлари ҳамда кийим-кечаклар топширилиб, эҳсон дастурхони ёзилди.

Бу каби хайрли тадбирларни келгусида Ички ишлар вазирлигининг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳам ўтказиш режалаштирилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться