Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан матбуот анжумани ўтказилди
2018-04-16 | Жамият
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан 13.04.2018 йил Ўзбекистон Миллий матбуот марказида «Меҳнат билан банд бўлмаган аҳолини, айниқса, ёшларни ишга жойлаштириш самарадорлигини ошириш, хорижий давлатларда меҳнат қилаётганларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазасини кучайтириш ва хорижга ишга юбориш тизими шаффофлигини таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ва Ўзбекистон Республикаси Президентинг 05.03.2018 йилдаги ПҚ-3584 – сонли “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижроси юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.
Мутбуот анжуманини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазир ўринбосари Б.М.Низомов очиб берди ва тизимда олиб борилаётган янги ислохотлар, янги иш ўринлари яратиш, ёшларни иш билан таъминлаш, бандлик соҳасини янада такомиллаштириш, халқаро муносабатлар ва ташқи меҳнат миграция масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Анжуман давомида Бандлик бошқармаси Cектор бошлиғи Н.Сулайманова меҳнат бозори ва аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида кўрилаётган тизимли чораларга тўхталди. Хусусан, вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари томонидан 2018 йил январь-март ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган 122,5 минг нафар фуқаролардан 53,8 минг нафарини доимий ишларга жойлашишларига кўмаклашилди ҳамда 62,6 минг нафар ишсиз фуқаролар ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.
Ҳисобот даврида иш қидираётган фуқаролар учун мақбул келадиган ишни қидириш муддатини қисқартириш мақсадида 297 та бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, уларда 15,2 мингга яқин иш берувчилар вакиллари ва қарийб 46,1 мингдан ортиқ иш қидираётган фуқаролар иштирок этишди. Ярмаркалар натижасига кўра 10,1 минг нафар фуқаролар ишга жойлаштирилди, 24,1 минг нафар фаол иш қидираётганларга меҳнат ва бандлик масалалари бўйича ҳамда ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар берилди.
Ишсизларни касбга қайта ўқитишни ташкиллиштириш бўлими бошлиғи Х.Абдуллаев тизимдаги олиб борилаётган Ёшларни ишга жойлаштириш самарадорлиги ва касбга ўқитиш тизими соҳасидаги ишлар бўйича маълумот берди.
Ҳозирда 3,3 мингдан ортиқ ишсиз фуқаро тикувчилик, тўқувчилик, электрик, пайвандчилик, бўёқчилик, сувоқчилик, компьютер техникаси оператори ва бошқа шу каби меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича касбларга ўқитилди, шундан 1,0 минг нафари миллий ҳунармандчиликнинг гилам тўқиш, ганчкорлик, теридан, дарахтдан ва темирдан бадиий маҳсулотлар тайёрлаш, миллий қандолатчилик йўналишлари бўйича “Усто-шогирд” усулида касбга тайёрланди.
Шунингдек, Матбуот анжуманининг энг долзарб масалаларидан бири меҳнат миграцияси масалалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги ПҚ-3584 –сонли қарори ижроси бўйича Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи Р.Ибрагимов батафсил ахборот бериб ўтди.
Маълумки, Ўзбекистон янги шароитларда меҳнат мигрантлари муаммоларига нисбатан ўз муносабатини тубдан ўзгартирди ҳамда меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон иқтисодиёти ҳамда улар ишлаётган мамлакат тараққиётига қўшаётган улушини эътироф этмоқда. Ўз навбатида, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан ташқи меҳнат миграцияси борасида халқаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Жумладан, Агентлик томонидан бугунги кунда Россия Федерацияси, Польша, Жанубий Корея ва Япония давлатлари билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида фаол ҳамкорлик йўлга қўйилган. Шунингдек, Қозоғистон, Туркия, Омон Султонлиги, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа кўплаб мамлакатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзаро англашув меморандумларини имзолаш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича халқаро тажриба ўрганилмоқда. Қолаверса, хорижда ишлаш ниятини билдираётган фуқаролар учун юртимизда зарур шарт-шароитларни яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Дастлаб вилоятларда Агентликнинг тўртта минтақавий бюроси фаолият юритган бўлса, ўтган давр мобайнида барча вилоятларда ва Қорақалпоғистон Республикасида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг филиаллари очилди. Японияга кетувчи фуқароларни кетиш олдидан ўқитиш ва кўниктириш маркази фаолият бошлади. Японияда меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун кетадиган фуқаролар эндиликда ушбу масканда тайёрланиб, тил ўрганишади. Марказ фуқароларга бошланғич таълим бериш ва япон тили, маданияти, қонунларини ўрганишда яқиндан ёрдам беради.
Шу билан бирга, Агентлик томонидан Санкт-Петербург “Меҳнат ресурслари маркази” давлат автоном муассасаси билан ҳамкорликда меҳнат мигрантларини кетиш олдидан тайёрлаш ва Россия Федерациясига юбориш бўйича Самарқандда Марказ ташкил қилиш юзасидан Меморандум имзоланган. Ушбу Марказ ишга тушди ва Россия Федерациясида ишга жойлашиш истагида бўлган республикамиз фуқароларининг ўқитилиши, тест синовлари, тиббий кўрикдан ўтказилиши ва тўлиқ ҳужжатлар тўплами билан Россияда ишлаш мақсадида рухсатнома (патент) олиш учун юборилиши Марказнинг ўзида амалга оширилмоқда. Ҳозирда шундай Марказнинг Фарғонада очилишини жадаллаштириш бўйича барча зарур саъйи-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Маълумки, 2018 йил 5 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент Қарорини имзолади.
Ташқит меҳнат миграцияси агентлиги мазкур қарор ижроси бўйича ўзига юклатилган қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этадиган, темир йўл ва авиачипта харид қилиш харажатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга ошириладиган, имтиёзли билетларни тақдим этиш учун барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ҳамда Қорақалпоғистонда махсус кассалар иш бошлади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида умумий 300 штат бирлигида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторларини ташкил этди. Секторлар ходимлари уйма-уй юриб вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетишни режалаштираётган фуқароларни аниқламоқда ҳамда улар билан чет элга хавфсиз чиқиш ва имтиёзли тарифларда темир йўл ва авиачипталар сотуви механизми масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ва тарғибот ишларини амалга оширмоқда.
Потенциал меҳнат мигрантлари темир йўл ва авиачипталарни имтиёзли тарифларда харид қилиш олдидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларни имтиёзли тарифларда чипта тақдим этишнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасига рўйхатга олиняпти.
Меҳнат мигрантлари транспорт ва бошқа харажатлар учун «Ипотека-банк» орқали 1000 АҚШ долларигача бўлган кредит олишлари мумкин. Кредитларни (Western Union, Contact ва бошқа шу сингари) халқаро тўлов тизимлари орқали олиш ва тўлашнинг қулай механизмларини жорий этиш режалаштирилган.
Яқин кунларда меҳнат мигрантлари учун рус ва бошқа тилларга ва ишлаб чиқариш касбларига ўқитиш бўйича курслар, жумладан бепул курслар ташкил этилади. Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Кореядаги консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари ва фуқароларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимояси билан шуғулланадиган ходимлар иш олиб боради. Шу йилдан бошлаб автобусда халқаро йўловчи ташишга ихтисослашган компания фаолият юрита бошлайди. Компания учун 100 дона автобус харид қилинади ва улар Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан хорижга қатнайди.
Матбуот анжуманида телевидение ва радио, ОАВ, ижтимоий тармоқ вакиллари ва журналистларга қизиқтирган саволлари ва мулоҳазалари юзасидан атрофлича ва батафсил жавоб берилди ва таклифлари юзасидан фиклар алмашиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги