Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Фуқаро муҳофазаси институтида учрашув
2018-04-13 | Жамият
Жорий йилнинг 12 апрель куни Фуқаро муҳофазаси институтида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари билан Ўзбекистондаги Польша Элчихонаси маслаҳатчиси Э.Коллата ва Элчихона консули Э.Тимофеюка билан учрашув бўлиб ўтди. Шунингдек, меҳмонлар институтдаги Зилзилани симуляция қилиш мажмуасига ташриф буюрдилар.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад, Польша фуқароларини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва мазкур соҳадаги икки томонлама чуқур ҳамкорликнинг узоқ келажакдаги ҳаракат босқичларини муҳокама этишдан иборат бўлди.
Учрашув давомида меҳмонлар фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги Вазирлик фаолияти билан яқиндан танишиб, зилзилалар тарихи музейи, экспозиция зали ва зилзила симуляторида бўлдилар.
Тадбир якунида Ўзбекистондаги Полша Элчихонаси вакиллари ФВВ раҳбариятига ташкил этилган учрашув ва меҳмондўстлик учун ташаккур изҳор этдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги