Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги ташкил этилган “Республика кинопрокат маркази”га раҳбар тайинланди

2018-04-17 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 апрелдаги “Республикада ягона репертуар сиёсати юритилишини таъминлашга йўналтирилган республика кинопрокат тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Республика кинопрокат маркази” давлат унитар корхонаси ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда у ўз фаолиятини бошламоқда.

“Ўзбеккино” Миллий агентлигининг расмий саҳифасида берилган маълумотга қараганда, бунга қадар агентликнинг бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мухторов Маъруфжон Мардонқулович ушбу марказга раҳбар этиб тайинланди. 

М.Мухторов олий ҳуқуқшунос маълумотига эга бўлиб, 2013 – 2018 йилларда Агентлик марказий аппаратида дастлаб Кадрлар бўлими бошлиғи, кейинчалик Бош юрисконсулт, Тизим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ташкилий масалалар бошқармаси ҳамда Кинолойиҳаларни тематик режалаштириш, фильмларни эксперт баҳолаш ва лицензиялаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. 

«Республика кинопрокат маркази» республика кинотеатрлари ва кинозалларида йиллик репертуар режасидаги миллий ва хорижий кинофильмлар намойишининг оптимал нисбатини белгилаган ҳолда кинопрокат тармоғининг ягона репертуар сиёсатини амалга оширади. 

Идора зиммасига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган ва хориждан олиб кириладиган фильмларнинг республика ҳудудидаги кинопрокати бўйича дистрибютерлик фаолиятини амалга ошириш, миллий фильмларни халқаро кинопрокатга олиб чиқиш, замонавий халқаро андозаларга мувофиқ кинотеатр ва кинозалларда ягона технологик стандартларни шакллантириш ҳамда жорий қилишда иштирок этиш кабилар ҳам юклатилган. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан бошлаб кинотеатрлар ва кинозалларда электрон киночипталар сотилиш амалиёти жорий этилиши кутилмоқда.

 

Нозима Тошпўлатова

Манба: ЎзА

Поделиться