Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Японияликлар Орол денгизи ҳақида материал тайёрлайди

2018-04-17 | Жамият

Япониянинг машҳур нашри - “Аsahi Shimbun” газетасининг ижодий жамоаси жорий йилнинг 28 апрель – 6 май кунлари Қорақалпоғистонда ижодий сафарда бўлади. Бу ҳақида Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ташрифдан мақсад – Орол денгизи ҳақида репортаж тайёрлаш, шу жумладан Оролбўйининг экологик аҳволини ўрганиш, ҳудуддаги муаммоларни ечишда Япония ҳукумати билан халқаро ҳамкорлик, шунингдек, донорлик ташкилотлар билан илмий-академик ҳамкорлик доирасида Япония ҳамжамиятининг диққат-эътиборини 
ушбумуаммоларни ечишга қаратиш ҳамда келгусида грант ва техник маблағларни жалб қилишни йўлга қўйишдир. 

Япониядаги энг йирик учта нашрнинг бири ҳисобланган “Аsahi Shimbun” газетаси (1879 йилдан бошлаб чиқиб бошлаган)га келгуси йили 140 йил тўлади. Саккиз миллион нусхада чоп қилинадиган газета ўз саҳифаларида (http://www.asahi.com) Япониянинг, шунингдек, дунё давлатларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳаларидан материаллар тайёрлайди. 

Эслатиб ўтамиз, яқинда Буюк Британиянинг жаҳонга таниқли ВВС телерадиокорпорациясининг бутун дунё хизмати ижодий жамоаси ҳам Орол муаммоси ҳақидаги қисқаметражли фильмни суратга олган эди.

 

Анвар Насирлаев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться