Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ОАВ ходимлари учун маҳорат дарслари ўтилди

2018-04-13 | Жамият

2018 йил 12 апрель куни Наманган транспорт ва ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи конференциялар залида Наманган вилояти ҳокимлигининг ахборот хизмати томонидан “Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида олиб борилаётган ишларни кенг оммага етказишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Жорий йил 12-14 март кунлари Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ўтказилган маҳорат дарсларининг мантиқий давоми бўлган мазкур семинар-тренингда вилоят ҳокимлиги, матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими мутасаддилари, ахборот хизматлари раҳбарлари, республика нашрларининг Намангандаги мухбирлари, босма ва интернет-нашрлар муҳаррирлари, фотомухбирлар, тележурналистлар иштирок этдилар.

Семинар-тренингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат Дастури тўғрисида”ги Фармонида белгиланган вазифалар ижроси устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва ролини кучайтириш, соҳа ходимларининг касбий билим ва тажрибаларини оширишга қаратилган ишлар муҳокамасига кенг ўрин берилди.

Ушбу масалаларни ёритишда инновацион технологиялардан, интернет нашрлари, ижтимоий тармоқлар имкониятидан кенг фойдаланиши талаб этилади. Шу маънода фаолиятнинг самарали механизмлари ва амалиёти, расмий веб-сайтларда ишлаш, ахборот тарқатиш услублари ва этикаси, босма нашрларни ривожлантириш, сифатли суратлар танлаш ва ишлаш бўйича маҳорат дарслари ўтилди.

Семинар-тренингда кўрилган масалалар юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться