Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясининг ялпи мажлиси

2018-04-24 | Жамият

2018 йил 18-20 апрель кунлари Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган “Central Asia–2018. ФАН, ТАЪЛИМ, МАДАНИЯТ ВА БИЗНЕСДА ИНТЕРНЕТ ВА АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ” XII Халқаро конференциясида “Ўзархив” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси давлат архивлари вакиллари фаол иштирок этишди.

19 апрель куни конференция доирасида шўъба йиғилишлари, семинар, маҳорат дарси ва ўқув тренинглар бўлиб ўтди. Шўъба йиғилишларнинг бири Ахборот-кутубхона муассасаларининг нашриётлар, архивлар ва музейлар билан ўзаро ҳамкорлиги масалалари: ҳукумат топшириқлари ижроси мавзусига бағишланган эди. Ушбу шўъбада Бар-Илан университети (Исроил) аспиранти, Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви, Ўзбекистон Республикаси Кинофотоҳужжатлар Марказий давлат архиви, Термиз археология музейи, Хива шаҳридаги Ичан-Қалъа давлат музей қўриқхонаси мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этдилар. 3-шўъба йиғилишини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги бўлим бошлиғи О. Ҳасанова олиб борди.

Фурсатдан фойдаланиб, “Ўзархив” агентлиги раҳбарияти Ўзбекистон Миллий кутбхонасига ҳамкорлик учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" Агентлиги

Поделиться