Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фаолияти бир-бирига яқин ташкилот ўртасида англашув меморандуми имзоланди

2018-04-23 | Жамият

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Бу келишувни имзолаш учун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раҳбарлари ва ходимлари таркибидаги делегация яқинда Сурхондарё вилоятида қўшни давлатга ўтиш учун очилган чегара орқали Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.
 
Учрашув доирасида томонлар иш тажрибалари ва услублари билан ўртоқлашишди, бошқа долзарб масалаларни кўтаришди, шунингдек икки фаолияти бир-бирига яқин ташкилот ўз ишлари тақдимотини ўтказишди.
 
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласининг муҳимлигига тўхталиб, чет давлатлардаги ҳамкасблар билан ҳамкорлик бу йўналишдаги ишлар имкониятларининг кенгайишига, амалиётга фаолиятнинг инновацион усулларини татбиқ қилишга хизмат қилишини таъкидлади. Шунингдек, бугунги кунда федерация томонидан турли давлатларнинг ўнлаб шунга ўхшаш ташкилотлари билан кенг шериклик алоқалари ўрнатилганлиги ҳақида маълумот берилди. Яқин ҳамкорлик натижасида турли хил лойиҳалар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда, амалий услубий фаолият такомиллашмоқда, доимий тажриба алмашув ва ходимларнинг малакасини ошириш тизими йўлга қўйилган.
 
Учрашув давомида сўзга чиққан Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи ижрочи директори Илҳом Абидов ўзбекистонлик ҳамкорларни тожик ерида кутиб олишдан бахтиёр эканини таъкидлади, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласидаги барча йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини айтиб ўтди.
 
Томонлар олдиндан ҳамкор ташкилотлар фаолиятига доир ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларни чуқур ўрганиб чиқишди. Мутахассислар юзага келган саволларга жавобларни учрашув давомида олишди. Жумладан, ўзбекистонликлар “Ижтимоий шериклик тўғрисида” ва “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонунлардаги тартиб-қоидалар ҳақида батафсил гапириб беришди ҳамда юртимизда давлат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролик институтлари ўртасидаги кенг ҳамкорликка хизмат қилувчи ҳужжатларга ҳам тўхталиб ўтишди.
 
Ишчан муҳитда кечган учрашув давомида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Тожикистон истеъмолчилар иттифоқи ўртасида англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат келгусидаги хамкорликнинг ривожланиши, биргаликдаги лойиҳалар ишлаб чиқилиши, симпозиумлар ва илмий анжуманлар ташкил қилиниши, икки давлат мутахассислари малакасини ошириш мақсадидаги экспертлар алмашинувини кўзда тутади.

Манба: ЎзА

Поделиться