Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази Корея ҳамкорлик агентлиги KOICA ташкилоти билан волонтёрлар фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди
2018-04-24 | Жамият
Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори Б.Шарапов 2018 йил 23 апрель куни Корея ҳамкорлик агентлиги KOICA ташкилоти раҳбарияти ўринбосари Ми Пак, волонтёрлар фаолиятини мувофиқлаштируви мутахассис Ким Хёнжонг, менеджер ёрдамчиси А.Шомирзаевлар билан волонтёрлар фаолиятини ташкил этиш бўйича ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди.
Марказнинг машинасозлик бўлимига келган Кореялик волонтёр Чой Вон 2018 йил 23 апрелдан бошлаб, Марказда машиносозлик технологиялари бўйича янги технологиялар, ўқув жараёнларини амалиётга тадбиқ этишда иштирок этади.
Чой Вон Марказда хафтанинг душанба-шанба кунлари, соат 8.30 дан 14.40 гача машғулотларни олиб бориши мумкин.
Чой Вон қуйидаги янги йўналишлардаги мавзуларда дарсларни ташкил этади:
AUTO CAD дастурида ва CNC дастгоҳида ишлаш;
токарлик дастгохида ишлов бериш;
машина деталлари, материалшунослик, техник чизмачилик;
замонавий CNC дастгохлари (3 ва ундан ортиқ координатада ишлайдиган)да ишлаш. Волонтёрга Марказнинг ишлаб чиқариш таълими устаси Д.Рустамовга бириктирилди.
Марказ директори Б.Шарапов Корея ҳамкорлик агентлиги KOICA ташкилоти раҳбарияти ўринбосари Ми Пакга Марказга қўшимча равишда яна 4 та волонтёр учун сўровнома берилганлигини ҳамда келгусида ушбу йўналишларда ҳамкорлик олиб борилишини маълум қилди.
Ми Пак ушбу масалада албатта ёрдам кўрсатилишини билдириб ўтди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги