Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази билан “Сувмаш” акциядорлик жамиятининг ҳамкорлиги
2018-04-23 | Жамият
Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори Б.Шарапов 2018 йил 20 апрель куни “Сувмаш” акциядорлик жамияти бош директори А.Джурабеков билан ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.
Имзоланган шартномадан асосий мақсад “Сувмаш” акциядорлик жамиятига малакали мутахассисларни тайёрлаб беришдан иборат. Шу куни “Сувмаш” акциядорлик жамияти бош директорининг ўринбосари У.Мухамедов Тошкент шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази ходимларини акциядорлик жамият фаолияти билан бевосита таништириб чиқди.
Марказнинг Машинасозлик бўлими ўқитувчиси Б.Мадаминов Марказнинг 9 нафар битирувчиларни “Сувмаш” акциядорлик жамиятига олиб бориб, акциядорлик жамият фаолияти билан таништирди ҳамда ушбу битирувчилар “Сувмаш” акциядорлик жамиятининг кадрлар бўлимида суҳбатдан ўтдилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги