Меҳнат қонунчилигига кўра, ходимга иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Ҳукуматнинг 2018 йил 20 апрелдаги фармойиши билан жорий йил апрель ойининг 21, 22, 28 ва 29 саналари – шанба ва якшанба кунлари банк тизими, молия ҳамда солиқ идораларининг айрим ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилишга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, меҳнат қонунчилигига кўра ходимга:
иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади;
тўланадиган ҳақнинг аниқ миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланади;
дам олиш кунидаги иш ходимнинг хоҳишига қараб бошқа дам олиш куни (отгул) бериш билан қопланиши мумкин;
дам олиш кунидаги иш ёхуд иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун бошқа дам олиш куни берилган тақдирда, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорда меҳнат ҳақи тўланади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Телеграмдаги "Ҳуқуқий ахборот" канали