Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Маънавиятга эътибор-келажакка эътибор демакдир
2018-04-24 | Жамият
“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, ҳафтанинг жума кунлари “Маънавият соати” ташкил этиб келинмоқда. Навбатдаги учрашувга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг тажрибали диктори Муслимбек Йўлдошев таклиф этилди.
Маънавият соатида М.Йўлдошев сўзга чиқиб, бошқа соҳалар қатори “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги ислоҳотлардан яхши хабардор эканлигини айтиб, бундай учрашувларни ташкил этилгани ходимлар орасида, умуман иш жараёнида ижодий ва ижобий муҳитнинг яхшиланишига олиб келишини таъкидлади.
Халқимиз ардоғидаги тажрибали сухандон М.Йўлдошев ходимларга ўзининг дикторлик фаолияти ва сўнгги йилларда яратилган шеърлари ҳамда ўнгга яқин ёзган китоблари ҳақида гапириб берди.
Учрашув давомида “Ўзстандарт” агентлиги ходимлари М.Йўлдошевдан шеърлар тинглаш билан бирга ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларига жавоб олдилар.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги