Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юзма-юз мулоқотлар амалий руҳда ўтмоқда

2018-04-24 | Жамият

Парламент вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида ҳам иш бошлади.  Ҳудудлардаги ҳақиқий  ҳолатни ўрганиш, аҳоли билан жонли мулоқотлар олиб бориш, сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан танишиш учрашувларнинг асосий мезонига айланган. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов аъзо бўлган ишчи гуруҳ аҳоли билан мулоқотни “Мустақиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидан бошлади. Юзма-юз учрашувларда  фуқаролар томонидан билдирилган  муаммолар депутат аралашуви билан ўз ечимини топмоқда.

– Турмуш ўртоғим бир неча йилдан буён оғир бемор, бор-йўғи 400 минг сўм пенсия олади, – дейди Ал-Фарғоний кўчасида яшовчи Шаҳзода Жўраева. – Уни вақти-вақти билан даволатиб туришимиз керак. Бироқ маблағ етишмовчилиги бунга имкон бермаяпти. Шу масалада ёрдам сўрамоқчи эдим.

Ишчи гуруҳ аъзолари дарҳол телефон орқали вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси билан боғланишди. У ердагиларга масаланинг моҳияти тушунтирилди ва ҳолатни ўрганиб, ёрдам бериш юзасидан ваъда олинди.

Мулоқотларда Розия Абдуллаева ва Шаҳзода Жўраева уй-жой билан боғлиқ муаммони ўртага ташладилар. Маълум бўлишича, ҳар икки оила кўп болали бўлгани учун қийин вазият вужудга келган. МФЙ раиси Муҳаббат Абдураҳмонова бу масалани назоратга олиб, туман ҳокимлигига мурожаат этиладиган бўлди. Шунингдек Чорвадор кўчасидаги ичимлик суви муаммоси ҳам депутатлик назорати остига олиниб, тегишли мутасаддилар эътиборига ҳавола этилди.

Учқўрғон туманидаги ўрганишлар  қизғин давом этмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться